Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№9, 27.02.2014

ИСТЕЪДОДЛИ ЁШЛАРИМИЗ

ШАХМАТ УСТАСИ

Исмигулбону Тожибоева Шаҳрихон педагогика ва ижтимоий иқтисодиёт коллежининг бошланғич таълим йўналиши ўқувчиси. У ёшлигидан спортнинг шахмат тури билан шуғулланиб келади. У туман, вилоят, республикада ўтказилган мусобақаларда фаол иштироки, ташаббускорлиги ва аъло ўқиши билан кўплаб фахрий ёрлиқ, сертификат ва дипломлар билан тақдирланган.

2010 йилда шахмат бўйича 14 ёшгача бўлган болалар ўртасида вилоят биринчилигида "Ёз - 2010", шунингдек, "Баркамол авлод" ҳамда Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида ўтказилган "Водий очиқ биринчилиги" спорт мусобақаларида фахрли 1-ўринни эгаллаган.

Исмигулбону ҳар бир спорт мусобақасида яхши натижаларга эришишга ҳаракат қилади. Шу тариқа маҳорати ошиб, борди. 2010 йили у "Спорт устаси" деган номга сазовор бўлди.

2012 йили 16 ёшли қизлар ўртасидаги вилоят биринчилигида, "Камолот тахтаси-2012", "Умид ниҳоллари -2012" мусобақаларининг вилоят босқичида 1-ўринни қўлга киритди.

Исмигул аъло ўқиш, спорт билан мунтазам шуғулланибгина қолмай, бўш вақтларида расм чизиш билан ҳам шуғулланади. У Шаҳрихон туманида ўтказилган "Қиз боланинг касби - унинг бахти" кўрик-танловининг "Ёш рассомлар" номинациясида фахрли 1-ўринни эгаллади.

Иқтидорли қиз бугун ахборот технологиялари сирларини, инглиз ва рус тилларини қунт билан пухта ўрганмоқда.

Исмигулга орзулари ҳамиша йўлдош бўлишини тилаймиз.

ШЕЪРИЯТГА ОШУФТА ДИЛ

Зулфира Нўьмонова Пахтаобод енгил саноат касб-ҳунар коллежи ўқувчиси. У аъло ўқиш билан бирга, адабиётга ҳам ихлоси баланд. Унинг шеърлари туман, вилоят ва республика нашрларида чоп этилган. 2010-2011 йиллари "Шаҳрихон мавжлари" анъанавий водий ижодкор ёшлари анжуманида иштирок этиб, диплом билан тақдирланган.

"Янги авлод-2011" Болалар ижодиёти фестивалининг республика босқичида қатнашиб, лауреат бўлди. Ёзувчилар уюшмаси томонидан Дўрмон ижодкорлар уйида ўтказилган учрашувларда ўзининг ижод намуналаридан ўқиб, шоирлар эътиборига тушди. Зулфира "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати туман бўлими фаолларидан бири сифатида ҳам туманда ўтказиладиган байрам тадбирларида мунтазам иштирок этиб келади.

У 2012 йилда Қашқадарё вилоятида бўлиб ўтган "Ватан дўстлик ва халқпарварлик учун" шиори остидаги республика анъанавий анжуманида фаол иштирок этганлиги учун сертификат билан тақдирланди.

Зулфира ўтган йили Билимлар беллашувининг туман босқичида она тили ва адабиёт фанидан биринчи ўринга сазовор бўлган. Унинг ўқиш ва ижоддаги ютуқлари уни ҳамиша интилишга, изланишга ундайди.

Ижодкор ўқувчи Зулфиранинг орзулари бисёр. У коллеждаги устозларидан пухта билим олиб, ўз мақсадларига эришишдир. Биз ҳам Зулфиранинг орзулари ижобат бўлишини, ижодида эса парвозлар тилаб қоламиз.

ЗАМОН БИЛАН ҲАМНАФАС ИЖОДКОР

Дилноза Дилижонова Андижон давлат университети қошидаги 2-сон академик лицей ўқувчиси. У шеърият ва публицистика йўналишида ижод қилади. Унинг шеър ва бадиҳалари қатор матбуот нашрларида чоп этилган.

Етакчилик қобилиятига эга. У "Камолот" ЁИҲ бошланғич ташкилотининг етакчиси. 59-умумтаълим мактаби қошида шеъриятга қизиққан ўқувчи ёшлардан ташкил топган "Назм гулшани" номли адабий тўгаракни бошқаради.

Дилноза нафақат ташкилотчи, ижодкор, балки аълочи ўқувчи ҳамдир. У 2011 йилда "Билимлар беллашуви"нинг вилоят босқичида она тили ва адабиёти фанидан 2-ўринни эгаллаган. Шу йили туман халқ таълими бўлими томонидан ўтказилган "Бу йил томорқадан қандай фойдаландик ва келгусидаги режаларимиз"номли иншолар танловида ҳамда 2011-2012 ўқув йилида умумтаълим фанлари бўйича ўтказилган фан олимпиадасининг вилоят босқичида она тили ва адабиёти фанидан 1-ўринни эгаллаган.

Дилноза замонавий ахборот технологиялари сирларини қунт билан эгаллаб бормоқда. Инглиз ва рус тилларини пухта ўзлаштириб бораётганлиги билан ҳам тенгдошларидан ажралиб туради.

Дилнозанинг илм ва ижод йўлида ташлаган қадамлари қутлуғ келсин.

Зилола РАҲМОНОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди