Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№9, 27.02.2014

ЭЪТИРОФ

МАҚСАДИМИЗ: СУҒУРТА ХИЗМАТИ СИФАТИНИ ЮКСАЛТИРИШ

Истиқлол йилларида мамлакатимизда суғурта бозори жадал ривожланиб бормоқда. Суғурта тизимини юксалтириш, соҳани янада юқори босқичга кўтариш масалаларига ҳукуматимиз томонидан алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бугунги кунга келиб, Ўзбекис-тонда суғурта фаолиятининг ҳуқуқий асослари тўла шаклланган. Яъни, соҳага оид қонунлар, бир қатор қарорлар хамда меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилиган бўлиб, мазкур йўналишдаги фаолият тартибга солинган, суғурта бозори иштирокчиларига эса самарали фаолият олиб боришлари учун зарур шароитлар ва кенг имкониятлар яратиб берилган. Шу билан бирга, жаҳон суғурта бозори босиб ўтган йул ва Ўзбекистон суғурта бозорида тўпланган тажрибага асосланиб, доимий тарзда қонунчилик ҳужжатлари такомиллаштириб борилмоқда.

Ана шу ишлар самараси ўлароқ, суғурта хизмати ташкилотлари республикамиз иқтисодиётини юксалтириш, халқимиз турмуш фаровонлигини янада ошириш борасида фаол иштирок этиб келмоқда. Хусусан, "Кафолат" ДАСК ОАЖ суғурта бозорининг профессионал иштирокчиси сифатида мазкур йўналишда самарали фаолият кўрсатмоқда. Буни компания Андижон вилояти филиалининг 2013 йилдаги фаолияти натижалари мисолида ҳам яққол кўриш мумкин.

2013 йил давомида филиалимиз томонидан 26 788 та суғурта шартномалари тузилиб, қарийиб 1,4 млрд. сўмлик суғурта мукофотлари туширилди. Бу кўрсаткич "Кафолат" ДАСК (ОАЖ) Андижон вилоят филиалининг суғурта мукофотлари йиғиш бўйича вилоятимизда етакчи ўринлардан бирида турганлигини кўрсатади. Компания-нинг аҳоли ҳамда корхона ва ташкилотларга кўрсатган суғурта хизматлари умумий ҳажми аввалги йилга нисбатан 38 фоизга ўсиб, 426,4 млрд. сўмни ташкил этди.

Айниқса, мажбурий суғурта турлари бўйича филиалимиз салмоқли натижаларга эришмоқда. Ўтган йили биргина транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш бўйича 541,2 млн. сўмлик суғурта мукофотлари йиғиб, ушбу суғурта хизматини кўрсатувчи компаниялар орасида иккинчи ўринни банд этди. Шунингдек, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш бўйича 137,0 млн. сўм миқдоридаги суғурта мукофотлари йиғилди.

Компаниямиз, шу жумладан филиалимиз томонидан хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, суғурта қопламаларини тўлаш учун ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнини соддалаштириш, суғурта ҳодисаси содир бўлган вақт билан суғурта қопламасини тўлаш оралиғини қисқартиришга алоҳида эътибор берилмоқда. Ўтган йил давомида ҳуқуқий ва жисмоний шахслардан келиб тушган 36 та аризалари юзасидан суғурта қопламалари тўлиқ тўлаб берилди. Суғурта қопламаларининг асосий қисмини транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш, гаровга қўйилаётган мулкни суғурталаш, юридик ва жисмоний шахсларга тегишли мулк ва автотранспорт воситаларини суғурталаш ҳамда шахсий суғурталар ташкил этади.

Суғурта хизмати бўйича аҳоли ва ташкилотларга қулайлик яратиш мақсадида филиалимиз тармоқлари йилдан-йилга кенгайиб бормоқда. Жорий йилда Қўрғонтепа ва Андижон туманларида янги агентлик тармоғлари фаолияти йўлга қўйилди.

Алоҳида таъкидлаш жоизки, Компаниямизнинг сўнгги йиллардаги молиявий кўрсаткичлари барқарорлиги ҳамда ўз ишига проффесионал тарзда ёндашаётганлиги эътироф этилиб, "SAIPRO" ахборот рейтинг агентлиги томонидан тўлов қобилиятига эга эканлиги бўйича "UZAҚ" миллий рейтингининг даражаси (энг юқори молиявий барқарорлик) қайта тасдиқланди. Бу компаниямиз фаолияти ижобий баҳоланганлигини, унинг суғурта бозоридаги ўрни, қўлга киритаётган кўрсаткичлари ўсганлигини кўрсатади.

Мухтасар қилиб айтганда, филиалимиз бундан буён ҳам аҳолига, корхона ва ташкилотларга, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига малакали суғурта хизмати кўрсатиш йўлида изчил ва самарали фаолиятини давом эттиради. Қолаверса, ўз фаолиятида илғор тажрибаларни ҳисобга олган ҳолда аҳоли ва тадбиркорларнинг талаб ва эҳтиёжига мос келадиган янги суғурта турларини ишлаб чиқиш, айниқса, қишлоқ худудларида суғурта хизматлари кўрсатишни кенгайти-риш, суғурта шартномалари шартларини мижоз талаби ва рақобат тамойиллари асосида шакллантириш, реклама фаолиятини кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратади. Бундан кўзланган асосий мақсадимиз, суғурта хизмати сифати, тезкорлиги ва савиясини ошириш, юртдошлари-мизнинг суғурта борасидаги билимлари ва маданиятини юксалтириш, вилоятимиз иқтисодиёти барқарорлигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшишдир.

Муҳитдин

МАМАТХОНОВ,

"Кафолат" ДАСК ОАЖ

Андижон вилоят

филиали директори.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди