Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№9, 27.02.2014

"СОҒЛОМ ҲАЁТ - СОҒЛОМ КЕЛАЖАК!"

Ушбу саҳифа Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган "Аҳолининг экологик ва тиббий саводхонлигини, маданиятини юксалтириш - соғлом турмуш тарзини шакллантиришнинг муҳим омили" номли лойиҳа доирасида тайёрланди.

АҲОЛИНИНГ ЭКОЛОГИК МАДАНИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ - МУҲИМ МАСАЛА

Табиатнинг бир бўлаги бўлган инсон табиат олдида ўз масъулиятини ҳис қила олиши, табиат бойликларига фақат фойдаланувчи сифатида қарамасдан балки, унинг муҳофазасига ҳам эътибор қаратиши лозим.

Оддий қилиб айтганда дарахт кесаётган одам уни ўрнига бошқасини ўстиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйиши керак.

Ана шундан келиб чиқиб, биз аввало, кишиларнинг ижтимоий иқтисодий фаолиятида экологик тушунчани шакллантиришимиз, экологик билим ва маданиятини ривожлантиришимиз зарур. Социал экологик онг ижтимоий онгнинг муҳим таркибий қисми сифатида инсоннинг, умуман, жамиятнинг табиатга бўлган муносабати ҳақидаги ижтимоий ҳис - туйғулар, фикр ва ғоялар, қарашлар тизимидир.

Социал экологик онг мазмунан жуда бой ва кўп қиррали. Социал экологик онгни, маданиятни шакллантиришда халқимизнинг анъана ва урф-одатларидан фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади.

Экологик онгнинг шаклланиши узоқ тарихга бориб қадалади. Қадимий китоблардан бири "Авесто" даги инсонларнинг табиатни асраб-авайлаши ҳақидаги кўрсатмалар бир неча минг йиллар ўтса-да, ҳозир ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган. Ундаги ёзувларнинг бирида "Тоғ жилғаларидан биттасини қуритган одам Тангрининг душманидир" деб баён этилган.

"Авесто"да табиат ва жамиятга бўлган ҳуқуқий муносабатлар баён этилган бўлиб, ер, сув, ҳаво, оловни асрамаслик, ернинг ҳолатига қарамаслик, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қоидасини бузиш, боғ-роғ, резаворларга зарар етказиш, сувни исроф қилиш каби ҳолатларга тегишли жазолар белгиланган. Жумладан, ариқ ёки ҳовуз бўйига чорва ҳайвонларини боғлаган одам 25 дарра қамчиланиш билан жазоланган. Қабристонлар учун сув ҳавзаларидан узоқроқ жойлар танланган.

Ҳозирги кунга келиб, юртимизда атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш бўйича қатор қонунлар қабул қилинганлигига қарамай, айрим кишиларнинг қонунларга амал қилмаётганликлари кузатилмоқда. Тартиб-қоидаларга риоя қилиш аввало, ўз саломатлигимиз учун зарур эканлигини онгли равишда тушуниб етмоғимиз даркор. Экологик онг - она табиатимизни асрашни ҳеч қандай мажбуриятларсиз ҳис этишдир.

Зулхумор ҲАКИМОВА,

тиббиёт фанлари

номзоди, доцент,

Экоҳаракат фаоли.

ОБОДЛИК КЎНГИЛДАН БОШЛАНАДИ

АТРОФ-МУҲИТГА ЭЪТИБОР

- КИМЛИГИМИЗНИ АНГЛАТАДИ

Аллоҳ таоло борлиқни мукаммал яратган. Ҳамма нарсанинг ўлчами, мезони бор. Инсонларнинг

фаровон ҳаёт кечиришлари учун лозим бўлган барча моддий бойликлар бизга Яратганнинг инъомидир.

Инсон ақлини танигандан бошлаб, атрофга ҳайрат билан боқади. Гўзал табиат - ён атрофимиздаги борлиқнинг пурвиқор тоғларидан тортиб, пойи қадамимиздаги нозиккина майсалар бизни ҳайратга солади. Инсон шу борлиқнинг онгли бир аъзоси. Шунинг учун ҳам у табиатни асраш, бардавомлигини таъминлашга масъулдир.

Она табиатни муҳофаза қилиш, авайлаб-асраш, яшнаб турган гўшаларимизни озода тутиш, маҳаллалар, гузарлар, ҳар бир хонадоннинг тоза, саранжом-саришта сақланиши аввало, ўзимизга боғлиқ. Нафақат хонадонимизнинг ички ва ташқи озодалиги, балки кўчанинг, уйимиз ёнидан оқиб ўтадиган ариқнинг, ҳатто йўлакларнинг саришта бўлиши учун ҳам ҳаракат қилмоғимиз фарздир.

Халқимизда қадимдан келин олмоқчи бўлган хонадон эгалари қизнинг оиласи, яшаш муҳитини сўраб-суриштириш асносида бўлғувси келин яшаётган хонадоннинг қай даражада озода ва ободлиги билан ҳам қизиққанлар. Нафақат ичкари, балки уйнинг атрофлари супириб-сидирилгани, мевали ва манзарали дарахтлари борми, гуллар ўтқазилганми, дея атрофга синчков қарашган.

Озодалик, атроф-муҳитни кўз қорачиғидек сақлашга бўлган эътибор инсоннинг кимлигини, оиласидаги тарбиясини белгилаган. Шунга кўра иймонли, эътиқодли кишилар фарзандларини шу йўсинда тарбиялашга ҳаракат қиладилар.

Шунингдек, уйимиз ёнидан оқиб ўтадиган ариқдан қўшнилар ҳам баҳраманд бўлишини ҳисобга олиб, уни ифлослантирмасликни ҳам ёдимиздан чиқармаслигимиз лозим.

Афсуски, айрим инсонлар ўзим, уйим бўлсин, қабилида иш тутишади. Маҳалла ободончилиги учун ўтказиладиган ҳашардан турли баҳоналар билан қочишга уринишади. Уйим обод, кўчам тоза бўлса, бир чақирим узоқдаги гузарни тозалашимнинг кимга кераги бор, деб ўйлашади.

Аслида, жамоатга эргашиш, маҳалла аҳли билан ҳар бир савобли ишда қатнашишни ўзимизга фарз деб билмоғимиз лозим. Ёки баҳор келиши билан ўтказиладиган ободонлаштириш ишларида қатнашмоқнинг савоби улуғ. Негаки, эли обод-нинг кўнгли ҳам обод бўлади.

Зумрадхон АБДУЛЛАЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди