Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№9, 27.02.2014

СЕВГИ БЕКАТИ

СОҒИНЧЛИ ИШҚ ИЗТИРОБИ

Соғинч... Қўлларингда эзилиб кетаётган бир парча юракда биргина гуноҳ сезаман. Унинг потирлаб ҳаётга талпинишида ўша гуноҳнинг оний оятини эшитаман:

"Севаман!"

Ишққа тўлган бокира кўнгилни овутаман: "Ёлғиз эмассан!" Сени осмон қадар, севиб, юлдузларга менгзагулик қадр-ла ардоқлагувчи яна бир кўнгил бор. У мудом сенга маҳтал...

Дарднинг ўткир нигоҳларини алдагим келади. Яширинсам дейман олис-олис нигоҳларга... Негаки бу мислсиз азоб ишқ сўраган дилни қайта-қайта яралаб, изҳорга жуфтланган лабларга оғу босади. Қалб ингранади-да, жон беради! Э воҳ! Шу тоб эса муҳаббат келади, паноҳ бўлгани. Севги оятларидан иборат илоҳий дуони ўқийди-да, бежон дилга аста юз босади: тириклик-дунё гўзал!

Бахт ва тақдир... Бир-бирини сийлаган, айри йўлга кўз қиймаган ва ... гоҳо бир-бирига икки соҳил мисол етолмаган сарҳадлар... Беихтиёр муҳаббатни тақдирнинг қўлига топшираман. Сўнг эвазига БАХТ сўрайман. Тақдир-бешафқат ҳукмдир. Истеҳзо билан кўзларимга тикилади. Нигоҳларида қалб истаги устидан ҳокимликнинг совуқ ифодасини кўраман. Менинг қарашларимда эса минг ҳадик ва ишқни қайтара олиш ўтинчи зоҳир...

Йўқ! Ялинмадим ўша ҳиссиз тақдирга. Жимгина кутдим-у, мағрур кетдим. Ишқ ортимдан эргашди. "Тақдир-мағлуб" деб ўйладим. Қутладим боши осмонларга етган кўнгилни. Қалб бахтли эди. Не ажабки, ишқ ҳам гўё унинг измида эди...

Вақт ўтди. Тушунолмаган, нотўғри талқин қилганларимнинг асл қиёфаларини англай бошладим. Билдим! Мен тақдир устидан ғолиб эмас... балки у билан келишган эканман.

Хотира... Нима у? Азобнинг муқаддимасими ёҳуд ишқ интихоси?! Кўрдим: қачонлардир меҳр майидан сарҳуш энтиккан қалб хотиранинг маҳзун либосини кийибди. Кўзларида энг сўнгги сўз қатида қотиб қолган икки томчи ёш...

Мушдеккина юрак эса безовта жонга умид беради, овутади интиҳосиз илинж ила. Ҳабибига талпинган дил тубидан оғир хўрсиниқ отилади: "Соғиндим!" "Соғиндим..."

Бу сўзлар садо беради олис-олислардан, кўзлар тўқнашади. Нигоҳларда сўнгсиз савол... Бу кўришув оний васл. Тасодифий бахт. Кўнгил беихтиёр шодлик уммонига чўкиб кетади...

Ишқ изтиробларидан ажиб сархушлик сезаётган қалб оҳангини тушуна олмайман. Сўроғим эса жим. Жавоб жим...

Соғинч билан қақраган лабларимни ишқнинг иссиқ юзларига босаман. Изҳор уни куйдириб ўтади. Оловранг либосга ўралган кўнгил эса хотиржам бахт ўзиники!..

Кетинг агар кета олсангиз,

Кетинг... дилнинг оғриқларидан.

Керак эмас кўнгил зорлари,

Ишқ қорайтган қароқларимдан,

Маржон ясар ҳижрон дорлари.

Хотирадан қурилган меҳроб-

Ибодатга муҳтож, интизор.

Ҳислар ўлди, умидлар сароб,

Муҳаббатга тикилган мозор.

Кетинг ортингизга қайрилмай,

Чиздим мунгли соғинч суратин.

Қўлларимга тутган тақдирнинг,

Ўқиб бўлдим ожизлик хатин.

Ташрифингиз бахтники эмас,

Ишқ демайди музлаган паноҳ.

Дийдор истаб келаверманг бас!

Айрилиққа кўнмасак - гуноҳ!

Кетинг...

Зилола РАҲМОНОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди