Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№10, 06.03.2014

АЁЛЛАРНИНГ ҲАР КУНИ БАЙРАМ БЎЛСИН

Юртимизда оила, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш, хотин-қизларнинг жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш масалалари мамлакатимиз сиёсатининг устивор йўналишларидан ҳисобланади.

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 25 майдаги "Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармони асосида, қолаверса, "Она ва бола" ҳамда бошқа қатор Давлат дастурлари доирасида кенг-кўламли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, Шаҳрихон туманида ҳам мазкур йўналишларда эътиборга молик ишлар амалга оширилмоқда.

Айни кунда туманда хотин-қизлар фаоллигини ошириш, уларнинг бандлигини таъминлаш, ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш, уларга имтиёзли кредитлар ажратилишига кўмаклашиш, хотин-қизларнинг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, болалар соғлигини муҳофаза қилиш борасида ижобий натижаларга эришилмоқда.

Жумладан, жорий йилда ҳам фертиль ёшидаги 68 минг нафардан зиёд аёлларимиз икки босқичда тиббий кўрикдан ўтказилади. Кўрик давомида турли экстрагенитал касалликлар аниқланган аёллар соғломлаштиришга жалб этилади.

Қўмитамиз томонидан олиб борилаётган ишларда мавжуд 308 та бошланғич хотин-қизлар ташкилотларимизнинг ўрни ва роли ниҳоятда катта. Бундан ташқари, Муборакхон Алимова, Нигорахон Йўлдошева, Зулфияхон Ҳайдарова, Насибахон Саттарова, Ҳаётхон Акбарова, Ёқутхон Исомиддинова, Момохон Қорабоева сингари фаолларимизнинг хизматларини ҳам алоҳида эътироф этишим лозим.

Умуман, хотин-қизлар фаоллигини ошириш, уларни иш билан таъминлаш, оила-никоҳ муносабатларини тартибга солиш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, аҳолининг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш, хотин-қизларнинг ҳуқуқий, тиббий билимларини ошириш, улар ўртасида маданий-маърифий соҳадаги тарғибот ва тушинтириш ишларини кучайтириш орқали туманда оналар ва болалар ногиронлиги, хомиладорликни назоратга олиш, ёлғиз оналар, оталикни белгилаш, аёллар ва вояга етмаганлар томонидан жиноятчилик содир этиш ҳолатларини қисқартиришга эришишни олдимизга вазифа қилиб олганмиз.

Юртимизда "Соғлом бола йили" деб номланган жорий йилдаги асосий мақсадимиз, эришилган натижалар кўлами ва ютуқлар салмоғини янада ошириш, юртимизнинг гуллаб-яшнашини, хотин-қизларимизнинг фаровон ва бахтли ҳаёт кечиришларини таъминлашдир. Ана шу эзгу мақсад йўлида бор имкониятларимизни ишга солиб меҳнат қиламиз.

Халқаро хотин-қизлар куни арафасида муҳтарама опа-сингилларимизни, мўътабар онахонларимизни чин қалбимдан табриклайман. Уларнинг барчаларига тани сиҳатлик, узоқ умр, омад ва оилавий бахт тилайман. Азиз, аёлларимизнинг ҳар бир куни байрам бўлсин.

Маҳфузахон ҲАМИДОВА,

Шаҳрихон тумани ҳокими ўринбосари, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди