Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№10, 06.03.2014

ИБРАТЛИ ОИЛАЛАР

"ҲАРБИЙЛАР ОИЛАСИ ДЕСА, ҒУРУРЛАНАМАН"

- Ҳарбий хизматчилар оиласи деган ном бугун менга фахр ва ифтихор бағишлайди, - дейди Андижон шаҳридаги ҳарбий горнизонда хизмат қилаётган ҳарбий хизматчи Шоҳрух Султонов. - Ёшлигимдан шу касбга меҳр бердим. Аввалига шунчаки қизиқиш дея ўйлаган оиламдагилар кейинчалик қатъий қароримга қарши чиқмадилар. Бугун орзуларим ушалган, ҳарбийга айланган бахтли инсонман! Ота-онам, турмуш ўртоғим, фарзандларимнинг муҳаббати мени доим олға интилишга, янада жасур бўлишга ундайди.

Асли Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманида туғилган Шоҳруҳ Султонов танлаган касби орқали ўн йилдан буён ҳарбий соҳада хизмат қилиб келмоқда. Давлатимиз ҳарбийларга кенг имкониятлар яратиб бермоқда. Ана шу ғамхўрлик ҳарбийдан тинимсиз меҳнат, катта масъулиятни талаб этади. Буни ҳис қилган Шоҳруҳбек ўз ишига сидқидилдан ёндошади. Самарали хизматлари туфайли кўплаб ютуқларга эришди. Ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган "Энг илғор сержант" танловида бир неча бор биринчи ўринни олиб, диплом билан тақдирланди. Айниқса, ўтган йили Тошкент ҳарбий округи сержантлар тайёрлаш мактабида ўқув жараёнида "Жанговор ва маънавий-маърифий тайёргарликда эришган ютуқлари ва намунали ҳарбий интизоми учун" фахрий ёрлиғи, юрагидаги Ватан меҳри, унинг ҳимояси ва бурчга бўлган садоқатини янада юксалтирди.

Турмуш ўртоғи Дилрабо Ҳасанова Андижон давлат тиббиёт институтини тамомлаган. Айни пайтда фарзандлар тарбияси билан машғул.

- Ҳарбий кийим кийганларга бошқача ҳавас билан қарардим, - дейди Дилрабохон. - Бугун эса ана шундай инсон билан турмуш кечираётганимдан хурсандман. Фарзандларимни ҳам отасидай мард, жасур, Ватанимизга муносиб инсонлар қилиб тарбиялашга ҳаракат қиламан.

- Бизни ҳар қадамда дуо қилгувчи оналаримиз бахтимизга ҳамиша соғ-омон бўлишсин. - дейди Шоҳруҳбек. - Меҳр-муҳаббатли опа-сингилларимиз, аёлларимиз бор экан, оилаларимиз тинч. Уларни кириб келаётган 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни билан барча ҳарбийлар номидан чин дилдан қутлайман. Уларнинг осойишта ҳаёт кечиришлари учун биз Ватан ўғлонлари доимо қалқонмиз.

Бахтимизга ҳамиша бор бўлинг, азиз аёллар!

Зумрадхон АБДУЛЛАЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди