Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№10, 06.03.2014

ЮЗ БИЛАН ЮЗЛАШГАНЛАР

"МЕҲНАТ ИНСОННИ УЛУҒЛАЙДИ"

- ДЕЙДИ ЎЗИНИНГ ЮЗ ЁШИНИ ҚАРШИЛАЁТГАН ТОЖИХОН МОМО

Узоқ умр кўриш ҳаммага ҳам насиб этавермайди. Жалақудуқ тумани Ойим шаҳарчасининг Бузрукхонтўра маҳалласида бир асрдан зиёд умр кўрган Тожихон она Тўйчиева истиқомат қилади. Онахоннинг зиёратига келиб кетувчиларнинг кети узилмайди. Байрам арафасида фарзандлари, набира, чеваралари йиғилса борми, нақ тўйхонани эслатади. Онахон уларни алқаб чарчамайди. Уларга қараб туриб онахоннинг хаёлида олис йиллар гавдаланаверади. Узоқ йиллар колхозда ишлагани, болаларини далада катта бўлганлигини, толга беланчак осиб, йўргакдаги боласи билан пахта терган пайтларини эслайди.Тожихон она фарзандларини умрини тилаб, аламини меҳнатдан олиб, қийинчилик, очарчилик йилларини минг машаққат билан ўтказганлиги кўз ўнгидан ўтаверади.

Онахоннинг болалигини, беғубор дамларини замон заҳматлари олиб кетди. Турмуш ўртоғи Тўйчибой аканинг эрта вафоти эса момони эсанкиратиб қўйди. Энди олти бола билан рўзғор қийинчиликларини бир ўзи торта бошлади. Не-не синовлар ўтмади бошидан. Буларнинг барчасини онахон тақдирнинг битмишлари, дея сабр билан енгди.

- Сабрнинг таги олтин деб, бежиз айтишмаган, - дейди момо. - Мана ўша қийинчилик кунларимизнинг роҳатини кўриб ўтирибман. Фарзандларим, набира, чевараларим ёнимда. Юртимиз тинч, тўкинчилик, ҳаётимизда хотиржамлик бор. Бунинг учун ҳар кун Яратганга шукроналар келтираман. Илоҳим, юртимизга кўз тегмасин. Ёшларга, набираларимга ҳам бу кунларнинг қадрига етишларини кўп уқтираман.

Онахон умри давомида меҳнатдан бўйин товламади. Айни пайтда ҳам уларни йўқлаб борсангиз, уйда кашта тикиб ўтирганининг гувоҳи бўласиз.

Ҳар байрам, ҳар йиғинда дастурхон тўридан жой олган онахон фарзандлари, 32 набира, 30 нафар чевара ҳамда 5 эваранинг ҳовлини тўлдириб юрганини кўриб, кўзи қувнайди.

Эл-юртга табаррук бўлиб қолган онахон шу кўзмунчоқдек эваралари билан яйрайди. Тўкин-сочин кунларимиздан, фаровон ҳаётимиздан мамнунлик туяди. Тилидаю, дилида шукроналик.

Уйларимизнинг фариштаси бўлган бувиларимиз, момоларимиз бор экан, юртимиз тинч, ҳаётимиз тўкиндир. Илоҳим, бахтимизга доимо бор бўлинг, азиз онахонлар!

Умиджон МАМАРАСУЛОВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди