№10, 06.03.2014 ҲАР ЖАБҲАДА ФАОЛ АЁЛЛАР
Бугунги кунда ҳеч бир соҳани хотин-қизлар иштирокисиз тасаввур этиб бўл-майди. Улар ҳар жабҳада фаол. Шунингдек, кейинги йилларда сиёсий партиялар ҳаётида ҳам хотин-қизлар иштироки ортиб бормоқда. Жумладан, "Миллий тикланиш" демократик партияси аъзоларининг салмоқли қисмини хотин-қизлар ташкил этади. Партиянинг "Аёллар қаноти" бўғинида уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, ҳунарманд хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга қаратилган қатор лойиҳалари амалга оширилмоқда. Булардан кўзланган асосий мақсад, хотин-қизларимизни жамият ҳаётидаги, сиёсий жараёнлардаги фаол иштирокини таъминлаш. Қолаверса, опа-синглларимиз Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларга ўтказиладиган сайловларда ҳам фаол иштирок этади.
Айни пайтда "Соғлом бола йили" ва бошқа қатор давлат дастурлари ҳаётга татбиқ этилмоқда. Бундан ташқари, мамлакатимизда миллий ва умуминсоний қадриятларни улуғлаш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Ана шу жараёнларда "Миллий тикланиш" демократик партияси, партиянинг "Аёллар қаноти" аъзолари ҳам фаол иштирок этади.
Партиямиз номидан барча онахонларимизни, опа-сингилларимизни Халқаро хотин-қизлар байрами билан чин юракдан қутлаймиз.
Камола АБДУВАЛИЕВА,
Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси вилоят
кенгаши бош мутахассиси.
|