Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№10, 06.03.2014

БАЙРАМ ИЛҲОМЛАРИ

СИЗДА МЕҲР, СИЗДА САДОҚАТ...

Олам яралди... Унга ҳусн ва маъно бергувчи инсон яратилди. Одам атонинг қовурғасидан яна бир нозик хилқат - яралмиш дунёга келдию, бахтнинг чинакам аслияти туғилди. У аёл эди...

Назокату нафосатнинг бутунлигини кўнглию вужудига жо этган, ҳаё пардаларидан ийманиб боқаётган, нигоҳларидаги ишқни ибонинг нозик қўлларига топшириб, ҳаёт синовларини мардона енгувчи латиф хилқат у...

Миттигина юрагида дунёга етгулик меҳрни тарбиялаб, ҳеч кимдан аямагувчи, аммо ўзи учун бир чимдим меҳр кифоясига муҳтож хокисор у...

Фарзандини бағрига босиб тебраниб-тебраниб алла айтаётган она у... Алла сеҳрига боғланиб, бор бисоти оналик муҳаббати эканини изҳорлаётган аёлнинг қалбида уммон яширин, исён яширин. Дилбанди бир оҳ тортса, вужудининг ҳар нуқтасидан шу исён отилиб чиқади, даво бермишдан ўтинчи тоғларга тенгланади. У шундай буюк меҳр соҳибаси...

Ишқ гулхани юрагини ловуллатиб куйдириб турса-да, бу изтироб оловини ибо чимматига ўраб, ийманиб турган муҳаббат асираси у...

Аёл... Дарди дунёларни сўраб турса-да, оғриқ зўрини ним табассуми ортига беркитган, нигоҳларида ҳамдардлик, сирдошлик зоҳир. Унинг вафоси қошида, иродаси қаршисида тоғлар бош эгади.

Меҳр рамзи, бахт тимсоли, муқаддас - алла куйчиси азиз аёллар, назокат айёми қутлуғ бўлсин!

Зилола РАҲМОНОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди