Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№10, 06.03.2014

КЎНГИЛ БАЙРАМИ

Саккизинчи март - аёллар байрами. Ҳаётдаги энг улуғ, қутлуғ ва хайрли кун шу байрам кунидир.

Аёл борки - олам мунаввар, дейишади. Аслида ҳаёт аёллардан бошланади. Ҳаётнинг кўрки, ҳусни-жамоли аёллар.

Эрта тонгдан ҳам эртароқ туриш уларга одат. Оила юмушларию ташвишларини елкаларга олишган. Яқинлари кўнгилларида, фарзандлари кулгуларида яшашади. Буюк бахтни шунда деб билишади.

Келинчак фасл баҳор ҳам аёлларга бош эгади. Оламни ранг-баранг гулларга буркайди. Аёллар қалбидан жой олишни истайди. Ўрик, олма, бодом дарахтлари қийғос гуллайди, жамолларини кўрсатиб аёллар билан ҳусн талашади. Ялпизу майсалар, бойчечагу лолақизғалдоқлар ҳам майин эсган шамолда тебраниб-тебраниб аёлларга таъзим қилишади, салом беришади.

Аёллар табиатан нозик-нозли. Кўнгиллари эса ундан-да нозикроқ. Қарашлари мулойим, сўзлари жарангдор, кулгилари қўнғироқ. Гулгун чеҳраларига қалдирғочқанот қора қошлари ярашиб туради. Сарв қоматларию узун сумбул сочларига маҳлиё бўласиз. Бир боқишда хаёлингизни олади, қалбингизни ўғирлайди, сезмай қоласиз. Ҳа, ана шундай кўринмас кучга, қудратта эга аёллар.

Ажойиб, ғаройиб кун - 8 март. Ёрқин тонг янада ёрқинроқ, гўзаллиги янада мафтункорроқ, яшаш янада завқлироқ кўринади шу куни. Тоғ-тоғ совғалар, бисёр бойликлар аёллар кўнглини хушнуд этса-да, кўнгил хотиржамлигини бера олмайди. Бир оғиз ширин сўз, оддий бир тилак, самимий табассум, оиласи тинчлиги, қувончи энг бебаҳо совға, энг бебаҳо бойлик аёлларга.

Кўнгил байрами бу - аёллар байрами.

Абдураҳим БОЗОРБОЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди