№10, 06.03.2014 ИМКОНИЯТ ЎЗ ҚЎЛИМИЗДА
Мен юртимизда ёшларга кўрсатилаётган катта эътибор туфайли 2009 йилда "Янги авлод" республика болалар ижодиёти фестивалида ғолиб чиқдим, 2010 йили эса республика "Санъат ҳафталигиҚ5" фестивалида олтин медалга сазовор бўлдим. Умуман, юртимизда ёшлар иштирокида ўтказилаётган қатор кўрик-танловларда бир неча йиллардан буён қатнашиб фахрли ўринларни эгаллаб келаман.
Ана шу натижаларни қўлга киритишимда устозларим, қолаверса, мени доимий қўллаб-қувватлаётган ота-онамнинг хизматлари чексиз. Уларнинг берган тарбияси, олган билимларим мени доимо олға интилишга, юксак марраларни забт этишга ундайди.
Юртимизда мен каби ёшларнинг ўз истеъдод ва иқтидорини намоён этиши учун барча шароитлар яратиб берилган. Ёшларга кенг имкониятлар эшиги очиб берилган мана шундай юртда яшаётганлигимдан чексиз фахрланаман. Кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликка муносиб жавоб қайтаришга, келажакда ўзим танлаган соҳанинг етук мутахассиси бўлиб, она Ватанимиз равнақи учун хизмат қилишни ўз олдимга мақсад қилиб қўйганман ва бу йўлда оғишмай доимо олға интиламан.
Азиз опа-сингилларимизни, муҳтарам оналаримизни 8 март - Халқаро хотин қизлар куни билан чин юракдан қутлайман.
Садоқат ҚОБИЛЖОНОВА,
Избоскан туманидаги агросаноат
касб-ҳунар коллежи ўқувчиси.
|