№10, 06.03.2014 АЁЛ ЖАМИЯТДА ЎЗ ЎРНИГА ЭГА БЎЛСИН
Юртимиз хотин-қизлари ҳамда ёшларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, сиёсий ҳамда ҳуқуқий билимларини юксалтириш, жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги фаоллигини ошириш пар-тиямиз ҳаракат дастурининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади. Шу боис ҳам партиямизнинг "Фаол аёллар" қаноти, "Истиқбол" ёшлар қаноти бўлимлари ташкил этилган. Айни пайтда улар томонидан жойларда кенг кўламли тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.
Айниқса, хотин-қизларнинг сиёсий фаоллигини ошириш, уларни сиёсий жараёнларга кенгроқ жалб этиш ва шу орқали жамиятда уларнинг нуфузини кўтариш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Муҳтарам Юртбошимиз: "Оқила, гўзал аёллар ўзларининг ғамхўр-лиги, меҳрибонлиги, қалби дарёлиги билан оиладаги, қолаверса бутун жамиятдаги мувозанатни, поклик, ҳалоллик, самимият ва адолат муҳитини сақлаб турадилар", дея таъкидлаб айтган ишончини оқлаш биз фаол аёлларнинг асосий вазифамиздир.
Инсон меҳнатсеварлиги, ўзининг хайрли амаллари билан ҳурмат-эътибор топади. Истардимки, аёлларимиз нафақат оилада, балки жамиятда юксак салоҳиятлари билан ўз ўринига эга бўлсин.
Партиядош опа-сингилларимизни, вилоятимизнинг барча аёлларини халқаро хотин-қизлар куни билан табриклайман. Уларга дунёдаги барча яхшилик ва эзгуликлар ҳамиша ҳамроҳ бўлишини тилайман.
Турғуной ТОЖИБОЕВА,
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Андижон вилоят кенгаши мафкуравий ишлар бўйича бўлим мудири.
|