Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№12, 20.03.2014

ДИЛ ТУҒЁНИ

АЗИЗИМ...

Азизим... ўша дам, ўша кунлар ҳамон ёдимда. Уйқусиз ўтган кечалар, тунлар ёдимда! Чунки сиз бор эдингиз ёнимда.

Сиз эдингиз юпанчим, давлатим менинг. Йўқотганим ҳам, топганим, савлатим менинг. Сиз эдингиз жавобсиз саволим менинг, осмонларга олиб чиққан хаёлим менинг!..

Ёдингиздами, биз сайр этган ёмғирли оқшом? Бизни бахтиёр этган чиройли оқшом? Менга ёққани севги деган ном, пойимизга тўшалган гуллар-номозшом.

"Соябон остида ул икки инсон", дер эдилар. "Сен менга ишон, ишон!" Кўзлар кўзларга тўқнашган замон, сўзсиз дардлашарди диллар беармон. Сўнгсиз лаҳзаларга гувоҳ соябон.

Чеҳралар куларди, сўйлашарди жим. Тун қаромиди ёки кўзлар тим?! Ёмғир эринмай ёғарди сим-сим. Гўё атрофда йўқ эди ҳеч ким. Ишонгим келмасди бу тушми рўё? Гўзал кўринарди бу кўхна дунё. Қалбларга тараларди севгидан зиё!

Бор бўлсин муҳаббат дегим келарди. Ишқдан маст юрак ёнарди сархуш. Ҳаётни мен, мени ҳаёт севарди. Девона юрагим дунё кезарди.

Ўшал шивирлашлар ёдимда менинг, соғиниб қарашлар ёдимда менинг! Вужудимда илиқ титроқ уйғотган, ширин сўзлар бари ёдимда менинг.

Юрагимда ҳамон орзу яшайди. Ушалмас умидлар, қайғу яшайди. Асраганим муҳаббатим алдамасайди. Ўлгунимча мангу ширин туйғу яшайди.

"Соябон остида ул икки инсон" дер эдилар. "Сен менга ишон, ишон!"

Кўзлар кўзларга тўқнашган замон, сўзсиз дардлашарди диллар беармон.

Сўнгсиз лаҳзаларга гувоҳ соябон...

Мавлуда АЗИМОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди