№13, 27.03.2014 "БИЗ БИЛИМДОН БОЛАЛАРМИЗ"
Асака туманидаги 40-умумтаълим мактабида бошланғич синф раҳбари Лазокатхон Жўрабоева бошчилигида "Биз билимдон болалармиз" деб номланган саводхонлик байрами ўтказилди.
Биринчи синф ўқувчилари, уларнинг ота-оналари ҳамда ўқитувчилар иштирок этган ушбу тадбирда мактабнинг маънавий-маърифий ишлари бўйича директор ўринбосари Ирода Мамажонова сўз олиб, таълим-тарбия самарадорлигини ошириш хусусида гапирди, болажонларни саводхонлик байрами билан қизғин табриклади.
Тадбирда ўқувчилар томонидан ижро этилган рақс ва қўшиқлар, шеърлар, математика фани бўйича ва инглиз тилида олиб борилган савол-жавоб ўйини барчада катта таассурот қолдирди.
Саводхонлик доирасида болажонлар алифбени пухта ўрганиб олганликларини намойиш этдилар.
М. ҚОДИРОВА.
|