Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Кадриятларимиз

№13, 27.03.2014

ИЗҲОР

КЎРИНГ ВА ҲАВАС ҚИЛИНГ, НАВРЎЗИМИЗГА!

Дунёда халқлар кўп, миллатлар кўп. Уларнинг ўз байрамлари ва урф-одатлари ҳам турфа хил. Қайсидир юртнинг миллий байрамлари айни қишнинг аёзли кунларида бўлса, бошқа бир халқнинг ўзига хос удумига кўра ёзнинг жазирама кунларининг бирида байрам қилинади.

Рости, ўша байрамлару тантаналарни кўриб, бизнинг миллий байрамимиз Наврўзга тенглашадигани йўқ экан, деган фикрга бордим. Боиси байрамимизнинг айни фасли навбаҳорда нишонланишининг ўзида бир олам маъно мужассам. Қолаверса,табиатнинг уйғониш палласию кун ва тун тенглашган бир кунда Наврўз байрамимиз ҳар бир уйғоқ қалбга кириб келиши, кўп миллатли юртимизнинг ҳар бир фуқароси учун катта шодиёнага айланишининг ўзи ҳам бу фикримга исбот бўла олади. Ерига чўп суқиб қўйса ҳам барг ёзадиган серунум тупроғимиздек сахий халқимизнинг Наврўз айёмида бир-бирларига бўлган самимий дил изҳорларидан тортиб, кимнингдир кўмагига муҳтож инсонларнинг холидан хабар олишдек савобли ишлар шу куни кўплаб кўнгли ярим одамлар қалбини бутун қилаётгани рост эмасми?..

Ўзбек тилини жуда яхши ўзлаштирган хорижлик бир аёл "Сизларга жуда ҳавас қиламан, барча тўйлару байрамларингизни биргаликда ва аҳиллик билан ўтказасизлар. Айниқса, қўшниларнинг болалари бир-бирлари билан ўйнаб, катта бўладилар. Бизнинг юртимизда эса ён қўшнисининг кимлигини танимай яшаш одатий ҳол. Болаларимиз ҳам ўзимиздек ён қўшнининг боласини танимайди, ҳам ўйнамайди ҳам. Аксарият вақтини компьютер қаршисида ўтказади".- деган эди. Русийзабон қўшним эса ярим ўзбекчада "Менга ўзбекларнинг Наврўзи жуда ёқади-да", дея ҳавасини яширмайди.

Истиқлол шарофати билан катта шодиёна тарзида байрам қилаётганимиз Наврўз йилдан-йилга мазмунан бойиб бораётганининг ўзи алоҳида эътирофга муносиб.

Алалхусус, биз байрамлар ярашадиган тинч ва осуда, тобора гуллаб-яшнаётган бир мамлакатда яшаяпмиз. Мамлакатимиз пойтахти Тошкентда ўтган Наврўз байрами тантанасида Президентимиз бу ҳақда халқимизни самимий тилаклар билан қутлар чоғида "Айни шу паллада худдики табиат олами билан уйғун ва муштарак бўлиб, бу осуда ҳаётни ҳар бир кунининг қадрига етиб, шукроналик ҳиссиёти билан яшаш кераклигини яна ва яна бир бор англаймиз", деганида шундай юртнинг бир фуқароси эканлигимга мен ҳам яна бир бора шукр қилдим.

Феруза МИРЗАОЛИМОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди