№13, 27.03.2014 ХИТОЙЧА САЛАТ
Керакли масаллиқлар: 4 дона яшил ва қизил булғор қалампири, 3 ош қошиқ соя соуси, 150 гр. кунгабоқар ёғи, бир чой қошиқ "хитой тузи", 200 гр. товуқ гўшти, 2 дона помидор, 4 бўлак саримсоқпиёз ва зираворлар.
Тайёрланиши: Помидорни қайнаган сувга 3 дақиқага солиб қўйсангиз, пўсти осонлик билан арчилади. Помидор, товуқ гўшти ва булғор қалампирини сомонча қилиб тўғрайсиз. Товуқ гўштига соя соуси қўшиб, кунгабоқар ёғида қовуриб оласиз. Саримсоқпиёзни пичоқнинг ён тарафи билан эзғилаб, барча масаллиқни битта идишга соласиз. Сўнг "хитой тузи"ни қўшиб, яхшилаб аралаштирасиз.
Салатни ликопларга солиб, дастурхонга тортасиз.
|