№14, 03.04.2014 ҚАДРИЯТЛАРИМИЗ УЙҒУНЛИГИ
Олтинкўлда "Маҳалла" ҳайрия жамоат фонди туман бўлинмаси ҳамда "Миллий тикланиш" партияси туман ижроия қўмитаси ҳамкорлигида "Миллий ғоя ва қадриятларимиз уйғунлиги" мавзусида ўқув семинари ташкил этилди. Тадбирда партия аъзолари, туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари маслаҳатчилари, отинойилар иштирок этдилар.
Семинар очилишида туман ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Гулбаҳор Султонова иштирок этиб, ёш авлод тарбияси, уларни миллий қадриятларимиз руҳида камол топтириш, жамият ҳаётида хотин-қизлар фаоллигини ошириш хусусида сўз юритди. Шундан сўнг, тиббиёт бирлашмаси мутахассислари томонидан соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ОИТС касаллиги ва унинг олдини олиш тўғрисида маърузалар ўқилди.
Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволлларга мутахассислардан тегишли жавоблар олдилар.
М. ИСАЖОНОВ.
|