Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№14, 03.04.2014

ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ИЛҒОРЛАРИ

АЁЛЛАР МЕҲНАТИ ЭЪЗОЗДА

Мустақиллик йилларида юртимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, болалар спортини ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш масалаларига катта эътибор қаратилмоқда. Яратилган шарт-шароитлар туфайли ёшларимиз ўз иқтидорларини тўлақонли намоён этиб, спорт турлари бўйича жаҳон ареналарида юқори марраларни эгаллаб келмоқдалар. Бунда вилоятимиздаги спорт моллари ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг ҳам алоҳида ўрни бор.

Балиқчи туманидаги "Хўжаобод" МЧЖ спорт буюмлари ва маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган корхонадир. Бу ерда асосан футбол, баскетбол, волейбол тўплари, татами, курашчилар кўрпаси, бокс қопи ва қўлқоплари каби турли спорт жиҳозлари ишлаб чиқарилмоқда. Маҳсулотлар буюртма асосида Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармасига, республикамиздаги спорт моллари савдо мажмуаларига етказиб берилмоқда.

- Корхонамизда - "устоз-шогирд" анъанаси яхши йўлга қўйилган, - дейди корхона ишчиси Дилфузахон Обидова. - Жамоамиз жуда ҳам иноқ. Барча бир ёқадан бош чиқариб, ўз вазифаларига масъулият билан ёндошиб, сидқидилдан меҳнат қилади. Ишлаб чиқаришда, жамоат ишларида ўрнак кўрсатган ишчиларнинг меҳнати раҳбарият томонидан муносиб тақдирланади. Мен ҳам ушбу корхонада бир неча йилдан буён фаолият кўрсатаман. Самарали меҳнатларим учун 2012 йилда "Шуҳрат" медали билан тақдирландим.

Корхона ишчиларидан О. Маматова, М. Аҳмедовалар ҳам "Шуҳрат" медали билан тақдирланишган. Улар ўзларининг самарали меҳнатлари билан ҳамкасбларига намуна бўлиб келмоқда. Қолаверса, коллежларни тамомлаб, янги иш бошлаган ёшларга соҳанинг сир-асрорларини ўргатиб, устозлик қилмоқдалар.

Ўзбекистон болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Ҳомийлик кенгашининг навбатдаги йиғилишида мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган спорт анжомларининг турларини кенгайтириш ва сифатини яхшилаш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланди.

Ана шундан келиб чиқиб, корхона жамоаси ҳам ўз олдига бир қатор вазифаларни қўйиб, уларнинг ижросини таъминлашга қаратилган ишларни изчил олиб бормоқда. Бу эса юртимизда спортнинг янада ривожланиши, болаларимизнинг соғлом ва баркамол бўлиб етишишларида муҳим омил саналади.

Муҳаммаджон КАРИМОВ,

Балиқчи тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди