Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№14, 03.04.2014

БИЛИБ ҚЎЙГАН ЯХШИ

"МОНА ЛИЗА" ПОРТРЕТИДА КИМ ТАСВИРЛАНГАН?

Италиялик археологлар Флоренция шаҳридаги ибодатхоналардан бирида қазиш ишларини олиб боришмоқда. Мутахассислар бу ерга дафн этилган Лиза Герардининг қабрини топишга ҳаракат қиляпти. Баъзи маълумотларга қараганда, Герардини буюк рассом Леонардо да Винчи билан қўшни бўлиб яшаган ва унинг юз кўриниши дунёга машҳур Жаконда портрети учун асос қилиб олинган дейилади.

"Буюк мусаввир мўйқаламига мансуб Жаконда ёки Мона Лиза асарида кимнинг портрети тасвирланган?" деган савол кўп йиллардан буён санъатшунос ва тарихчиларнинг баҳс-мунозараларига сабаб бўлиб келади. Энг кўп тарқалган тахминларга кўра, Мона Лиза бу флоренциялик бадавлат савдогарнинг рафиқаси Лиза Герардини дель Жакондадир.

Юқоридаги тадқиқот ишлари ана шу мунозараларга нуқта қўйиши мумкин. Мутахассисларнинг сўзларига кўра, Леонардо да Винчи ўз портретларининг уларга асос қилиб олинган кишилар юз қиёфаларига жуда ўхшаш бўлишига интилмаган. Бу ҳақда у ўзининг санъат тўғрисидаги асарларида ёзган эди.

Тадқиқотчилар Лиза Герардинининг қабрини авлиё Урсула монастири ҳудудидан топишди. Жаконда шу ерда 1542 йилда вафот этган эди. Франциялик ва канадалик антропологлар бош суяк бўйича жасаднинг юз қиёфасини тиклашади. Шундан сўнг у Да Винчи портрети билан таққосланади. Шу тариқа тасвирий санъат тарихидаги сирли жумбоқлардан бирига ойдинлик киритилади.

СОЖИДА тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди