№15, 10.04.2014 "КИЙИМ - ИНСОН КЎРКИ"
Қўрғонтепа саноат ва транспорт коллежида "Кийим - инсон кўрки" мавзусидаги миллий либослар фестивали бўлиб ўтди.
Тадбирда коллежнинг ўқувчи қизлари томонидан яратилган либослар кўргазмаси намойиш этилди. Тадбир очилишида сўз олган коллежнинг ўқув ишлар бўйича директор ўринбосари У. Қосимова ўқувчиларни дарсдан бўш вақтларини самарали ўтказиш учун ҳунар ўрганишга чақирди. Коллежда очилган "Моҳинур люкс" тикув корхонаси фаолияти ҳақида гапириб берди.
Фестивални ташкил этишда коллежнинг тикувчилик ихтисослиги ўқитувчиси М. Абдуллаева ўз шогирдлари билан жонбозлик кўрсатди. Миллий либосларимизнинг ўзига хос гўзалликларини акс эттирган мазкур тадбир барчада катта таассурот қолдирди.
Ушбу тадбир ёшларнинг кийиниш маданиятини юксалтиришга хизмат қилди.
Д. ЖАБАРАЛИЕВ.
|