Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хидоят нури

№15, 10.04.2014

БИР ҚАРИЧ ЕР МАСЪУЛИЯТИ

Юртимиз тупроғи серунум, гўзал боғлари серҳосил эканлигидан қанча кўп фахрлансак арзийди. Бу ҳам Аллоҳ таолонинг бизларга кўплаб яхшиликларни ато этганининг аломатидир.

Бунинг нақадар ҳақиқат эканлигини қуйидаги ҳадиси шарифдан ҳам билиб олиш мумкин. Абу Ҳурайра розияллоху анҳудан ривоят қилинади: "Набий соллаллоҳу алайхи ва саллам: "Сайхон, Жайхон, Фурот ва Нил ҳаммаси жаннат анҳорларидир", дедилар. Муслим ривоят қилган. Сайхон-Сайхун, Жайҳон-Жайхун деб ҳам айтилади. Сайхун - Сирдарё, Жайхун - Амударё. Бу ҳадиси шарифдан мурод мазкур номдаги ҳозирда ер юзидаги мавжуд дарёлар жаннатдаги анҳорлар каби баракали, деган маънода келтирилади. Ушбу икки дарёлар сир эмаски, бизнинг юртимиздан оқиб ўтади. Ватанимизнинг барча ҳудудлари шу икки дарёдан сув ичадилар. Шунинг учун юртимиз тупроғи серунум ва боғлари серҳосил бўлади.

Баҳор бошланиши билан халқимиз ерга ишлов беришни бошлайди. Кимдир кўчат ўтқазади, яна кимдир деҳқончилик билан шуғулланади. Деҳқончилик савобли иш эканлиги ҳақида ҳадиси шарифларда кўп бора таъкидланган. Унда шундай дейилади: "Бирон-бир мусулмон кишиси бир дарахт ўтқазса ёки бир нарса экса, бас, ундан қуш ёки инсон тановул этиб, манфаатланса, шу сабабдан у киши эҳсон қилганлик савобига эришур". Бу ҳадисдан кўчат экса ёки экиндан фойда келиб турса, ўша инсон вафот этиб кетган бўлса ҳам унга қиёматгача савоб бориб туриши билдирилмоқда.

Ривоят қилинадики, бир киши улуғ саҳобий Абу Дардо (р.а)нинг олдиларидан ўтиб бораётса, у зот ёнғоқ кўчати экаётган эканлар. У киши Абу Дардо (р.а)га қараб: "Улуғ ёшга кирган бўлсангиз ҳам кўчат экасизми, ахир бу фалон йилдан сўнг мевага киради-ку", - деди. Абу Дардо (р.а) бунга жавобан: "Менга савоби етса бўлди, мевасини бошқалар истеъмол қилаверсин", - деган эканлар.

Деҳқончилик, зироатчилик билан шуғулланиш чиройли ишлардан бўлганидек, экин экишга яроқли жойи бўла туриб, у жойга бирор нарса экмаслик хунук ишлардандир.

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Кимнинг ери бўлса бас, унга экин эксин ёки уни биродарига берсин. Агар бош тортса ерини тутиб қолсин". Ушбу ҳадисда молу дунёси бўла туриб, ундан фойда кўролмаган кимса мазаммат қилинмоқда. "Ерини тутиб қолсин" ҳадисининг мазмунида бундай кишилар мазамматга қолиб, уят иш қилган бўлиши ёки ҳадис бундан-да қаттиқроқ маънода бўлиб, огоҳлантирган бўлиши мумкин. Демак, ҳар бир қарич ернинг масъулияти бор, биз бундай ишларга бепарво бўлмаслигимиз керак.

Олимжон РАҲИМОВ,

"Ал-Бухорий" жомеъ

масжиди имоми.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди