Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хар тугрида

№15, 10.04.2014

БИЛИБ ҚЎЙГАН ЯХШИ

ТИРНОҚЛАРНИ БЎЯШ САНЪАТИ

Тирноқлар ҳам киши гўзаллигининг бир бўлаги ҳисобланади. Агар улар ўз вақтида парвариш қилинмаса, синувчан ва мўрт бўлиб қолиши мумкин. Бу борада аёллар учун тирноқ бўёқлари, яъни лаклар ёрдамчидир. Бироқ лак танлашда ҳам маълум қонун-қоидалар бор. Чунки сифатсиз лаклар тирноқларнинг синувчан бўлиб қолишига олиб келади. Шундай экан, лак танлаш борасида сизга ёрдам берамиз. Авваламбор, лак харид қилаётганда, арзонига учманг.

Сабаби маълум рангдаги лаклар харидорлар томонидан талаб йўқлиги туфайли арзон бўлади. Демак, у узоқ вақт сақланиб турган ва муддати тугаган. Муддати ўтган лак тирноқда узоқ турмайди, тез кўчиб кетади.

Қадоғида нуқсон бўлса ҳам лакнинг нархи арзон бўлади. Қопқоқ герметиклиги бузилган тақдирда маҳсулот сифати йўқолади.

Чўткасига эътибор беринг. У ҳаддан ортиқ калта бўлмаслиги керак (Чўткани идишдан чиқарганингизда лак 3-5 сония ичида бир хил масса бўлиб томчилаб (оқиб эмас) тушиши лозим).

Флакон ичида лакни қўзғаганингизда яхши аралашишига ёрдам берадиган темир шарча бўлиши мақсадга мувофиқ.

Декоратив (рангли) лаклар таркибида тирноқларни даволовчи ёки уларни текислаш хусусиятига эга махсус ингредиентлар бўлмайди. Агар шунга ўхшаш муаммоларингиз бўлса, тирноқ учун мўлжалланган ва таркибида фойдали моддалар мавжуд махсус воситаларни харид қилинг.

Агар садаф рангли лакни ёқтирсангиз, воситани харид қилаётганда, албатта, таркибига эътибор беринг. Аксарият ишлаб чиқарувчилар лакка товланиб турувчи хусусият берадиган модда сифатида кальцийга бой табиий садаф қўшишади. Яхши-ку, дедингизми? Ҳа, яхши. Фақат "лекин"и бор: соғлом тирноқларни кальций билан ҳаддан ортиқ тўйинтириш уларнинг пўст ташлаши ёки синувчан бўлиб қолишига олиб келади.

Аллергияси бор аёллар ҳам таркибида юмшатувчи моддалар мавжуд бўлган лаклардан фойдаланмаганлари маъқул. Юмшатувчи моддалар токсин (заҳар)ли таъсир кучига эга.

"Гўзаллик қурбонлик талаб қилади", деган эди бир донишманд. Сиз эса ушбу маслаҳатлардан фойдаланиб, қурбонликларсиз гўзал бўлинг.

СОЖИДА тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди