№16, 17.04.2014 ШУНҚОРЛАР МУСОБАҚАСИ
Андижон шаҳридаги ҳарбий горнизонда "Камолот" ЁИҲ вилоят бўлими билан ҳамкорликда касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларини Қуролли Кучларимиз сафларида ҳарбий хизматга ва олий ҳарбий билим юртларига ўқишга киришга тайёрлаш мақсадида "Шунқорлар" ҳарбий спорт мусобақаларининг минтақавий босқичи ўтказилди.
Унда Андижон шаҳрининг "Бургут", Андижон туманининг "Қалқон", Избоскан туманининг "Ҳимоячилар" ҳамда Пахтаобод туманининг "Истиқлол" гуруҳлари йигитлари ўзаро беллашдилар.
Муросасиз кечган баҳсларда Пахтаобод туманининг "Истиқлол" жамоаси 1-ўринни эгаллаб, танловнинг вилоят босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.
З. РАҲИМБЕРДИЕВА.
|