№17, 24.04.2014 ҚИЗЛАР ДАВРАСИ
Шаҳрихон туманида "Супербекажон" ўқув маркази ташкил этилганига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Айни кунда марказда 17 та йўналиш бўйича етук мутахассислар қизларга таълим бермоқда.
"Қизлар давраси" деб номланган тадбирда марказда таҳсил олаётган 5 нафар қизлар пазандалик, соч турмаклаш, элита пардалар тикиш сингари шартлар бўйича билим ва маҳоратларини синовдан ўтказдилар. Саидахон Эркинова ўзининг пазандалиги, чаққонлиги, тикувчиликни пухта эгаллаётганлиги билан ғолиб деб топилди.
Совриндор ва иштирокчиларни туман ҳокимининг ўринбосари, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси М. Ҳомидова қутлаб, диплом ва эсдалик совғалар топширди.
Куй-қўшиқлар рақсларга уланди, байрам тадбири кўнгилларга хушнудлик бағишлади.
Қ. МУСАЕВ.
|