Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№17, 24.04.2014

ДИЛ ИЗҲОРИ

УНУТИЛМАС МУҲАММАДДЕК АСЛ ШОИРЛАР...

Инсоният яралибдики, ўзига берилган умрдан унумли фойдаланишга, ортидан эзгу ном қолдиришга ҳаракат қилади. Ҳаётда кимдир узоқ умр кечиради-ю, ўтганидан кейин тезда унутилади. Яна кимдир эса қисқа умри давомида ўз номини абадиятга муҳрлайди.

Қисқа, лекин мазмунли ҳаёти билан ўзидан яхши ном қолдирган инсонлардан бири ўзбек элининг танти шоири Муҳаммад Юсуфдир. У бугун орамизда йўқ. Лекин унинг бетакрор мисралари, ҳеч бир шоирга ўхшамас ва такрорланмас ижоди инсонлар қалбида яшаб келмоқда. Шоирнинг шеърларида шундай таърифу ташбеҳлар учрайдики, у мисраларни ўқиган китобхон беихтиёр уни ҳиргойи қилиб юборади. Шоирнинг гоҳ райхонни, гоҳ жайронни, гоҳида эса ялпизни ўзига энг яқин дўст сифатида эрка кийиклару лолақизғалдоқларни тараннум этгувчи мисралари ҳар қандай ўқувчини беихтиёр сеҳрлаб қўяди.

Шоирнинг китобини варақлар эканман, унинг шеърларидаги ҳар бир мисра қалбимнинг туб-тубидан ўрин олаверади, уларни такрор ва такрор ўқийвераман. Сатрлар шу қадар жозибадорки, шууримга ўрнашиб қолади. Жумладан, "Қизғалдоқ" шеъридаги ушбу мисраларга эътибор беринга:

Қизғалдоғим, қирдан бўлак

кошонанг йўқ,

Кокил ёйсанг ердан бўлак

тошойнанг йўқ.

Ўксиб-ўксиб турганингда

ўзим бориб,

Пешонангдан ўпай десам

пешонанг йўқ...

Шоирнинг шеърлари халқона тилда яратилганлиги боис, у ҳар қандай инсоннинг эътиборини қозона олади. Унинг қанчадан-қанча шеърлари қўшиққа айланиб, халқимиз юрагидан чуқур жой эгаллаган. Бу шоир сингари табиат билан, қушлар билан, қўйингки, оламдаги жамики жонзотлар билан тиллаша оладиган, сирлаша оладиган шоир бўлмаган.

Шоирнинг она ватанига бағишлаб ёзган шеърларида шундай мисралар учрайди-ки, ундай ташбеҳлар, ўхшатишларни бошқа бир ижодкорнинг шеърларида учратиш мушкул. Оддийгина сўзлардан жозибадор ва маънодор шеърларни ярата олган:

Кўҳна толбешикдан

Бошланган олам.

Сенга иддаолар

Қилмай севаман.

Бир куни синглим, деб,

Бир куни онам

Ватан,

Кимлигингни

Билмай севаман!..

Шоир ижодидаги Ватанга бўлган муҳаббат, унинг тараннум этиш мавзуси эса алоҳида бир дунё. Муҳаммад Юсуф қалбидаги Ватанни севиш, англаш, унга бўлган муҳаббат ҳақидаги пурмаъно сатрлар унинг нақадар юксак истеъдод соҳиби эканлигини кўрсатади. Шоирнинг ана шу ноёб истеъдоди халқимиз хотирасида порлоқ юлдуз мисоли нур таратиб туради.

Марҳабо АКБАРАЛИЕВА,

Асака тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди