Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№17, 24.04.2014

ҚАТРА

КУЙ АВЖИДА УЗИЛДИ ТОРИ...

Шеърият гўзал гулшан. Бу гулшанда шундай гуллар борки, илдизлари мустаҳкам. Ойлар, йиллар, асрлар бўронлари ҳам уларни юраклардан кўчира олмас. Мана шундай гавҳарлардан бири Муҳаммад Юсуфдир. У кундан-кунга бўй чўзиб бормоқда ўсиб. Ногоҳ бевақт ажал унинг йўлини қўйди-ку тўсиб. Бугун шеърият аталмиш бўстон ҳам турибди ўксиб. У тунлардан сўзни қарз олиб, ҳадя этар эди тонгда халқига. Э воҳ, ўлмас шеърин битди хатига. Қолганини солиб кетди юрак қатига. Афсус, куй авжида узилди тори. Энди зор йиғламоқда шеър аҳли бари.

Шоирим, юртимизга сиз севган баҳор келди. Кўкламойим сизни сўроқлаб, юрак-бағримни тилди. Мен-да сизни излайман: оппоқ гулга бурканган гўзал боғлардан, кўксини қор қоплаган мудроқ тоғлардан, этакларидаги бағри қонга тўлган қизғалдоқлардан. Улар-да жим, кўзларида ёшлар мен каби сим-сим.

Оҳ, умр карвонида сўнгги бекатига эрта етганим, кўнгилларни бўзлатиб, доғлаб кетганим, қайга шошдингиз? Хали қилар ишлар кўп эди бунда. Сизни соғинади мухлислар бари. Шеърларингиз ўқиб эслайди кунда. Ортга қайтмас бўлиб кетганим, улуғ шоир бўлиб етганим, қабрингиз узра очилар лолақизғалдоқ, жилмайиб ётибсиз бағрида шундоқ. Сизни эслаб ёдлаймиз токи танда жон, охиратингиз обод бўлсин, шоир укажон!

Умидахон АНОРБОЕВА,

Жалақудуқ тумани,

20-умумтаълим мактаби ўқитувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди