Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№18, 01.05.2014

ТЎЙХАТ

ҚАЛБЛАРГА НУР УЛАШИБ

Инсон яшар экан, ўзидан яхши ном қолдириш истагида эзгуликка интилиб яшайди. Савобли ишидан таралаётган зиё нафақат ўзининг, балки атрофидагиларнинг ҳам қалбини, ҳаётини ёритади.

Гоҳида қайсидир инсон ҳақида гап кетганда, юзимизга беихтиёр табассум, кўнглимизга ажиб илиқлик югуради. Биз фикр юритмоқчи бўлган қаҳрамонимиз ҳам ана шундай нурли қалб соҳибасидир.

Бугун жамиятимизда аёлларнинг ўрни, мавқеи тобора ошиб бормоқда. Улар оила юмушлари, фарзанд тарбиясини масъулият билан олиб бориш баробарида ишда ҳам ўзларига топширилган вазифани сидқидилдан адо этмоқдалар. З. М. Бобур номидаги Андижон вилояти ахборот-кутубхона марказининг директор ўринбосари Насимахон Азнабоевани ҳам юқоридаги эътирофларга намуна сифатида кўрсатса арзийди. Болаликдан китобга ошно муҳитда камол топган Насимахон опадаги табиатан босиқлик, ирода, ҳавас қиларли тарбия ибратга лойиқ. Ота-онаси Шамшиддин ота ва Ҳафизахон аялар оилада тарбияга алоҳида эътибор қаратиб, фарзандларини китобга, адабиётга меҳр руҳида улғайтирдилар.

Андижон шаҳридаги 11-умумтаълим мактабини аъло баҳолар билан тамомлаган Насимахон опани қалбидаги кутубхоначиликка бўлган иштиёқ Бобур номидаги вилоят илмий-универсал кутубхонасига етаклади. Ишидан ажралмаган ҳолда Тошкент давлат маданият институтининг кутубхонашунослик иши факультетида таҳсил олди.

Инсон ҳаётидаги илк қадамлар уни юксак чўққилар сари етакловчи нурли йўлга олиб чиқади. Иштиёқ билан ишлаб, касб сирларини ўрганган Насимахон Азнабоева ўттиз уч йиллик фаолияти давомида оддий кутубхоначи, етакчи кутубхоначи, сектор мудири, бўлим мудири директор ўринбосари даражасигача бўлган йўлни босиб ўтди, ҳурмат ва қадр топди. Бундай машаққатли йўлда ўз ёрдамларини аямаган устозлари Қ. Қобулов, О. Ахунжанова, Ҳ. Каримова, И. Деҳқонова, А. Алиева, З. Шахобиддинова, И. Чернова, М. Содиқоваларни доимо ҳурмат билан тилга олади.

Насимахон опа фаолияти давомида кутубхоначилик соҳасига оид қўлланмалар яратди. Вилоятда ташкил этилган бир қатор кўрик-танловлар ва семинарларни ташкил этиш ва ўтказишда бевосита иштирок этди.

Ҳар ишда ташкилотчи бўлган бу аёлни жамоаси касаба уюшмаси қўмитаси раиси лавозимига сайлаган.

Ўз иқтидори, салоҳияти, юксак маънавияти, аёллик нафосати билан ишда-ю турмушда қадр топган Насимахон Азнабоева бугун ўзининг муборак ёшини нишонламоқда. Ушбу сана муносабати билан бу фидойи аёлга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, ҳаёти ҳамиша фаровон, фаолияти янада самарали бўлишини тилаймиз. Оила, фарзанд тарбияси, шунингдек, жамият ишига бирдек улгураётган ана шундай аёлларимиз бор экан, юртимиз тинч ва обод бўлишига асло шубҳа йўқ.

З. М. Бобур номидаги

Андижон вилоят АКМ жамоаси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди