Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№18, 01.05.2014

ДИЛ ТУҒЁНИ

БУВИМНИНГ СЕҲРЛИ САНДИҒИ

Бувижоним биз набираларига жуда меҳрибон. Улар салкам саксон ёшни қоралаган бўлса-да, бизларга эртаклар, алла ва лапарлар айтиб, ҳеч чарчамайдилар. Бувим юртимиз тинч ва осойишта эканлиги учун шукроналар келтиради. Шунинг учун ҳам биз набиралирига мактабда аъло ўқиб, улғайгач Ватанимиз учун фидойи инсон бўлиб, унга муносиб хизмат қилишимиз кераклигини таъкидлайдилар.

Бувижонимининг сеҳрли бир сандиғи бор. Ўша сеҳрли сандиқдан ҳамиша биз томонга нур таралиб туради. Бу сеҳрли сандиқ бувимнинг уйида эмас, унинг қалбида жойлашган. Яъни, мен айтган дуру гавҳарлар, зебу-зийнатлар уларнинг ширин ва пурмаъно сўзлари, бераётган тарбияларидир. Бувим қалб гавҳарларини ҳамма фарзанд ва набираларига, қўшни ва қариндошларига бирдек илинади. Мен ҳам яхши инсон бўлиб улғайиш учун уларнинг панду насиҳатларига ҳамиша риоя қиламан.

Бувижон, умрингиз узун бўлиб, бизларга меҳр улашиб, асло чарчаманг.

Иродахон МАДАЗИМОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди