Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№19, 08.05.2014

ЗИЁРАТ КАРВОНИ

НУРОНИЙЛАРГА ЭІТИРОМ КЎРСАТИЛДИ

Хотира ва қадрлаш куни олдидан Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси Андижон вилоят кенгаши, Андижон шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси ҳамда қатор ташкилотлар ҳамкорлигида "Озод юртнинг обод гўшалари" деб номланган тадбир бўлиб ўтди.

Ўтган аждодларимиз хотирасини, халқимизнинг миллий қадриятларини улуғлаш, ёш авлодни ана шу қадриятларга ҳурмат, Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш борасидаги ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган мазкур тадбирда иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, меҳнат фахрийлари, кенг жамоатчилик вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда талаба ёшлар иштирок этдилар.

- Тадбирни ўтказишдан асосий мақсад, кексаларимизни, хусусан, иккинчи жаҳон уруши иштирокчиларини эъзозлаш, ўтганларнинг хотирасини ёд этиш, - дейди Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси вилоят кенгаши раиси Комилжон Отахонов. - Бу орқали ёш авлод қалбида тарихга, миллий қадриятларимизга ҳурмат, эртанги кунга теран нигоҳ билан қараш туйғуларини мустаҳкамлаш, юртимиз озодлиги, тараққиёти йўлида ота-боболаримиз томонидан босиб ўтилган машаққатли йўл, уларнинг жасорат ва матонатларини кенг тарғиб этишдир.

Тадбир иштирокчилари, нуронийлар Андижон шаҳридаги қабристон ва зиёратгоҳларда олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишдилар. Хусусан, "Миллий тикланиш" партияси "Ёшлар қаноти" фаоллари томонидан Андижон шаҳридаги "Шермуҳаммад қори" қабристонида ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.

Шундан сўнг тадбир қатнашчилари шаҳар марказидаги "Мотамсаро она" ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйдилар.

Якунда бир пиёла чой ташкил этилиб, уруш қатнашчилари ва меҳнат фахрийларига эҳтиром кўрсатилди.

Фахриддин

ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди