Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№19, 08.05.2014

МУЛОҲАЗА

БИЛИМ - БОЙЛИКДАН АФЗАЛ

Доноликнинг боши билим, билимнинг боши китобдир. Китобни суйган, уни қадрлаган инсон борки, ёмонликни, ғаразликни билмайди.

Ҳар қандай китобни қунт билан мутолаа қилиш инсон дилини равшан этиб, дунёқарашини кенгайтиради. Илмли инсон хокисор, камтарин, тавозели бўлиб, ўзини ўзгалардан устун қўймайди.

Қадимда икки киши саёҳат қилиб юриб, бир ғорга дуч келибди. Ичига кириб қарашса, кумуш эшик бор экан. Эшикни очиб ичкарига киришибди. У ерда бир кумуш сандиқ бўлиб, ичи тўла кумуш танга экан. Саёҳатчилар чўнтаклари ва қўйниларини кумуш тангага тўлдиришибди.

Энди кетмоқчи бўлиб туришганда нарироқда тилла эшикни кўриб қолишибди. Уни очиб киришса, тилла сандиқ бор экан. Унинг ҳам ичи тўла тилла танга экан. Кумушларни ташлаб юбориб, чўнтакларини тиллага тўлдиришибди. Ортига қайтмоқчи бўлиб турганларида яна бир ёғоч эшикни кўриб қолишибди. Уни очиб киришса, ёғоч сандиқ турган экан. Сандиқни очиб қарашса, ичи тўла китоб экан.

Саёҳатчилардан бири: "Китобларни бунчалик ичкарига яширишнинг нима ҳожати бор эди?! Бу сандиқ ғорнинг оғзида турса ҳам бўлар эди", деб орқасига қайта бошлабди. Иккинчи саёҳатчи эса: "Бу сандиқнинг ичкарига яширилишининг бир ҳикмати бўлса керак", деб тиллаларни тўкиб, китоблардан кўтарганича олибди. Шериги унинг қилган ишидан кулибди. Икки саёҳатчи ғордан чиқиб, уйларига кетибди ва ҳар қайсиниси ўз холича яшай бошлабди.

Орадан йиллар ўтиб, тилла олиб келган одамнинг бойлигига бойлик қўшилиб, бадавлат бўлиб кетибди. Китоб олиб келган одамнинг эса болалари китобларни ўқиб, элга танилган олимлар бўлиб етишибди.

Бу пайтда икки саёҳатчи кексайиб қолган экан. Тилла олиб келган одамнинг болалари отасининг бойлигини талашиб, бир-бирлари билан уришиб, ҳар томонга тарқаб, отасини ҳам унитишибди. Китоб олиб келган одамнинг болалари эса отасига миннатдорчилик билдириб, уни қариган чоғида парвариш қилишибди.

Ривоятдан хулоса шуки, ота-онанинг билим олишга, китоб ўқишга бўлган қизиқиши фарзандларга ҳам ибрат бўлади, уларда одоб-ахлоқ, ота-онага, юртга муҳаббат, меҳр-оқибат туйғуларини бойитади. Уйида китоб жавони, унинг ичида турфа хил китоблари бор ва уларни мутолаа қилиб борадиган хонадон соҳибларининг фарзандлари ҳам юксак маънавиятли, юртига, ота-онасига садоқатли фарзандлар бўлиб вояга етишади. Бўш вақтларида китоб ўқишни маъқул кўрган отанинг болалари ҳеч қачон кўчада бемаъни юрувчи, тартибсиз болаларга эргашмайди.

Шундай экан, фарзандларимизда болалигиданоқ китобга меҳр, ўқиб, ўрганишга иштиёқ уйғотайлик. Шундагина вақтлар ўтиб, унинг мевасидан баҳраманд бўламиз.

С. САИДОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди