№20, 15.05.2014 ОДАМ САВДОСИ ВА ГИЁҲВАНДЛИККА ҚАРШИ КУРАШ
Андижон шаҳридаги Саноат ва транспорт касб-ҳунар коллежида одам савдоси ва гиёҳвандликка қарши кураш мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда коллеж ўқитувчилари, ўқувчилари ҳамда ҳудуддаги маҳалла фаоллари иштирок этдилар. Коллежнинг маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари Наргизахон Абдипаттаева ва психолог Дилшода Алиматовалар сўзга чиқиб, одам савдоси ва гиёҳвандликка қарши кураш, ёшларни чет элга ишлаш учун боришларининг олдини олиш хусусида гапирдилар.
Тадбирда коллежнинг 1-курс ўқувчилари тайёрлаган турли саҳна кўринишлари барчада катта таасурот қолдирди.
Ш. КЕЛДИЕВ.
|