Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хар тугрида

№20, 15.05.2014

ШИФОБАХШ НЕЪМАТЛАР

ЎЗБЕКНИНГ ХАЗИНАСИ

Ўзбекнинг ҳар бир хонадонида қадимдан тут, ўрик ва шу каби кўплаб мевали кўчатлар ўстириб келинади. Ўрик ва тут дарахтлари халқимиз учун азалдан тириклик, ризқ-у рўз, саломатлик ва фаровонлик рамзи саналган. Тут дарахтининг хусусиятлари жуда кўп, у ердаги намликни ўзига сингдириб, тупроқда зах кўтарилишининг олдини олади, меваси эса шифобахш неъматдир.

Ота-боболаримиз кўклам келиб иликузилди бошланиши билан бошқа мевалар пишиб, етилгунча тут мевасидан баҳра олишган. Ўрик пишгач эса ундан тановул қилиб, яна қиш учун туршак тайёрлаганлар. Ҳозир ҳам асосан, кексаларимиз ана шу анъанани давом эттириб келадилар.

Тарихдан маълумки, юртимизда озиқ-овқат танқис очарчилик, қаҳатчилик йилларида кўплаб ўзбек хонадонларида тут ва ўрик мевалари одамларга асосий озуқа манбаи бўлган.

Баъзи жойларда айрим кишилар томонидан ота-боболаримиз эккан, неча йиллик тут ва ўрик дарахтлари арзимаган маблағ илинжида кесиб юборилаётганлигини кўриб, ачинасан киши. Тарихимизнинг бир бўлаги бўлган бу дарахтларнинг илдизига болта уриш шавқатсизликнинг бир кўриниши, десак хато бўлмайди. Ахир бир кичик ниҳол ўсиб, улғайгунга қадар қанча йиллар парвариш даркор бўлади.

Сурхондарёдаги қадимий мақбараларни зиёрат қилиш мақсадида сафарга борган пайтимизда, сариосиёлик тўқсон ёшли Ҳожиқул бобо деган нуроний оқсоқол билан танишиб қолдик. Улар суҳбатимиз чоғида бир ривоятни айтиб берган эди:

Касаллик ҳар бир хонадоннинг олдига келиб, дарвоза тирқишидан ичкарига назар ташларкан. Агар ҳовлида тут ва ўрик дарахтига кўзи тушса, у хонадонга кирмай, ортига қайтиб кетаркан.

Улуғ ҳаким Абу Али ибн Сино ҳам тут мевасининг шифобахшлиги хусусида кўплаб маълумотлар келтириб ўтган:

"Оғиз ва томоқдаги шишларни қайтаради, томоқнинг икки томонидан чиққан шишларига қарши барги фойда беради. Тутнинг барги қайнатилиб, оғиз чайилса, тиш оғриғига фойда қилади. Тутни овқатдан кейин ейиш керак, шунда меъдага зарар етмайди. Бундан ташқари, шотут чанқоқ босувчи мева ҳамдир. Балх ва марварид турлари эса иситма туширувчи, кишига дармон берувчи, қон кўпайтирувчи хусусиятларга эга. Унинг таркибида темир моддаси мавжуд бўлиб, камқон ва ҳомиладор бўлган аёлларга кўпроқ ейишлари тавсия этилади. Тут истеъмол қилинганда, томирлардаги қон янгиланиб, жигар ва талоқ сустлигини бартараф қилади. Юрак фаолиятини яхшилашда янги терилган ёки қуритилган ҳолдаги тут фойда беради. Қанд касали бор ҳамда қон босими юқори кишиларда тут, шотут мевасини меъёридан ортиқ ейиши мумкин эмас". Хуллас, тутнинг шифобахшлиги ҳақидаги бу маълумотлар бежиз айтилмаган.

Табиатнинг неъматлари бўлган ҳар бир мевали дарахтнинг ўзига хос хусусияти ва фойдали томонлари бор, албатта. Шунинг учун ҳам бизлар халқимизнинг хазинаси бўлган тут, қантак ўрик ва бошқа барча мевали дарахтларни асраб-авайлайлик. Зеро, мевали дарахтларни эҳтиёт қилиб, кўчатларини кўпроқ ўтқазсак, уларни парвариш қилсак, келажак авлодларимизга ҳам улкан хазина қолдирган бўламиз.

Сайфиддин ЮЛДАШЕВ,

Андижон шаҳридаги

"Мирпўстин ота"

жомеъ масжиди имоми.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди