Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№21, 22.05.2014

КИТОБХОНЛАР БАЙРАМИ

З. М. Бобур номли вилоят ахборот кутубхона марказида аҳоли, айниқса, ёшларнинг китобга ва китоб мутоалаасига бўлган қизиқишини ошириш, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини юксалтириш мақсадида "Китобхонлар байрами" тадбири ўтказилди.

З. М. Бобур номли вилоят ахборот кутубхонаси олдида китоб-лар, шунингдек, кутубхонанинг марказий фойесида вилоятдаги ёш рассомларнинг "Бахтин кўринг, Ўзбекистон боласини!" деб номланган ижодий ишлари кўргазмалари ташкил этилди.

Китобхонлар байрами доирасида ўтказилган маънавий-маърифий тадбирлар, айниқса, "Адабиёт яшаса - миллат яшайди" мавзусида шоир ва ёзувчиларнинг китобхонлар билан учрашуви тадбир қатнашчиларида катта таассурот қолдирди.

"Энг фаол китобхон" кўрик-танловида эса иштирокчилар белгиланган тўртта шарт бўйича ўз билим ва маҳоратларини намойиш этдилар.

Қизиқарли ўтган билимлар синови якуний натижаларига кўра, Андижон давлат тиббиёт институти талабаси Гулнигор Каримова энг юқори балл жамғариб, танловда 1-ўринни қўлга киритди.

"Энг фаол китобхон" танлови ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан муносиб рағбатлантирилди.

Хосият СИДДИҚОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди