№21, 22.05.2014 "СОҒЛОМ БОЛА - СОҒЛОМ ВА АІИЛ ОИЛАНИНГ МЕВАСИ"
Андижон давлат университетида вилоят ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси ҳамда "Оила" илмий-амалий маркази вилоят филиали ҳамкорлигида "Соғлом бола - соғлом ва аҳил оиланинг меваси" мавзусида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.
"Соғлом бола йили" давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилган анжуманда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба ёшлар иштирок этди.
Анжуманни АДУ проректори А. Собиров очиб, мамлакатимизда оилаларни мустаҳкамлаш, қўллаб-қувватлаш, оиланинг жамиятдаги ўрни, роли ва нуфузини ошириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар хусусида гапирди.
Анжуманда "Илм - оилада соғлом муҳит яратиш омили", "Фарзанд тарбиясида миллий-маънавий қадриятларнинг ўрни", "Соғлом оилани барпо қилишда тиббий кўрикнинг аҳамияти", "Оилавий бюджетни ташкил қиладиган даромадлар ва уларни тўғри тақсимлаш" каби қатор мавзуларда қизиқарли маърузалар ўқилди. Иштирокчилар томонидан маърузалар, шунингдек, оилаларни мустаҳкамлаш, фарзанд тарбияси, эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг олдини олиш, умуман, ана шу йўналишлардаги ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.
Зумрадхон АБДУЛЛАЕВА.
|