Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№21, 22.05.2014

ИНГЛИЗ ТИЛИ БИЛИМДОНЛАРИ БЕЛЛАШУВИ

Андижон шаҳридаги ҳарбий горнизонда ҳарбий хизматчилар фарзандлари ўртасида "Мен инглиз тилини ўрганаман" мавзусида беллашув бўлиб ўтди. Унда Андижон шаҳридаги 2-умумтаълим мактаби ҳамда 34-ДИМИда таҳсил олаётган ўқувчилар иштирок этиб, ўзларининг билимларини намойиш этдилар.

Беллашуда қатор номинациялар бўйича Илёсбек Абдулхаев, Сохиб Сафаров, Сабина Хайруллаева ҳамда Азамат Одиловлар ғолиб деб топилдилар.

- Ушбу тадбир фарзандларимизнинг нафақат чет тилини ўрганишларини қўллаб-қувватлаш, балки уларнинг фаоллигини, билим олишга бўлган интилишини, қолаверса, қалбларида Ватанга муҳаббат туйғуларини мустаҳкамлашни ўз олдига асосий мақсад қилган, - дейди горнизон командири ўринбосари Йўлдошбой Ҳолиқов.

Якунда ғолиб ва совриндорлар ҳарбий горнизон қўмондонлиги томонидан муносиб тақдирландилар.

Шунингдек, гарнизонда Халқаро оила кунига бағишланиб "Биз ҳамжиҳат оиламиз" мавзусида тадбир ҳам бўлиб ўтди. Ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари ва фарзандлари иштирок этган ушбу тадбир йиғилганларга хушнудлик бахш этди.

Замирахон ХАҚБЕРДИЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди