Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№21, 22.05.2014

ХОТИН-ҚИЗЛАРГА КЕНГ ИМКОНИЯТЛАР

Мен узоқ йиллар маҳалла маслаҳатчиси бўлиб ишлаганман, мана бир неча йилдирки, маҳалла фуқаролар йиғини раиси сифатида фаолият кўрсатяпман. Маҳалла билан боғлиқ фаолиятимдан келиб чиқиб айтишим мумкинки, Президентимизнинг "Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармони хотин-қизларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш аёлларга, оила ва маҳаллага қаратилган эътиборнинг бир намунасидир.

Айни кунда маҳалламизда 3920 нафар киши истиқомат қилади, аҳолимизнинг 52 фоизини хотин-қизлар ташкил этади. Ҳудудимизда фармон ижросини таъминлаш борасида эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда. Айниқса, аҳоли бандлигини таъминлашда асосан оилавий бизнесни йўлга қўйиш, томорқадан унумли фойдаланишни ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ҳозирда 8 та хонадонда иссиқхона ташкил этилган, қатор оилалар кўрпа-тўшак тайёрлаш, қорамолчилик, паррандачилик, бошқа бир оилалар эса, ўз хонадонларида пленка остига турли кўкат ва зираворлар экиб, даромад топишни йўлга қўйган.

Яқинда маҳалламиз ҳудудидаги бўш турган бинода тадбиркор Зулфияхон Шокирова ташаббуси билан қандолат ва ярим тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи цех ишга туширилди. Натижада бир қанча аёл доимий иш ўрнига эга бўлди.

Бу каби ишларни ташкил этишда маслаҳатчи Юлдузхон Мамасолиева, отинойи Хувайдо Ашраматова, фаоллардан Хадичахон Ғофуровалар хизматларини алоҳида эътироф этишимиз керак. Бир сўз билан айтганда, юртбошимизнинг юқоридаги фармони хотин-қизларга кенг имкониятлар яратиб бермоқда. Ана шу имкониятлар ва эътибор бизга куч-ғайрат беради, фидойилик билан меҳнат қилишга ундайди.

Арофатхон ҚУРБОНОВА,

Марҳамат туманидаги Эрши МФЙ раиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди