Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№21, 22.05.2014

Андижон шуҳратин кўтарар баланд, Ҳар жабҳада фаол, баркамол авлод.

Яқин кунларда Наманган вилоятида "Баркамол авлод - 2014" спорт ўйинларининг финал мусобақалари бўлиб ўтади. Мусобақаларда андижонлик ёш спортчиларга омад ёр бўлишини тилаймиз.

БИЗ ЁШЛАРИМИЗ БИЛАН ФАХРЛАНАМИЗ

Мамлакатимизда Муҳтарам юртбошимиз Ислом Каримов ташаббуси билан ўқувчи ва талаба ёшлар ўртасида уч босқичли спорт мусобақалари ўтказилиши анъанага айланди. Жумладан, 2001 йилдан буён ўтказиб келинаётган "Баркамол авлод" спорт ўйинлари вилоятимизда юқори савияда ўтказилмоқда, хусусан, мусобақаларнинг финал қисмида андижонлик ёшлар муваффақиятли иштирок этиб келмоқда.

Хусусан, жорий йилда Наманган вилоятида бўлиб ўтадиган "Баркамол авлод-2014" спорт мусобақаларининг дастлабки босқич ўйинлари вилоятимизда уюшқоқлик билан ўтказилди. Уларда жами 108 минг нафар спортчи - ўқувчилар иштирок этди. Шулардан 46 минг нафарини қизлар ташкил этди.

Мусобақаларда юқори натижаларга эришган 207 нафар иштирокчи вилоятимиз терма жамоасига саралаб олинди. Улардан ўзининг маҳорат ва имкониятларини тўлақонли намоён этган 87 нафар ёш спортчиларимиз эса финал босқичи ўйинларида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Спортнинг 16 та тури бўйича бўлиб ўтаётган ушбу мусобақанинг финал босқичида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлиш осон кечгани йўқ, албатта. Айниқса, жамоавий ўйинлар қизғин курашларга бой бўлди. Ёшларимиз ўзларининг шижоати, ғалабага бўлган ишонч ва иштиёқи билан ўз рақибларидан устун эканликларини кўрсатдилар. Волейбол бўйича вилоятимизнинг ўғил болалар жамоаси Урганж шаҳрида бўлиб ўтган республика саралаш мусобақаларида муваффақиятли қатнашиб, финал босқичига йўлланма олган бўлса, қизлар жамоаси Навоий шаҳрида ўтказилган мусобақада муваффақиятли қатнашиб, ана шундай имкониятни қўлга киритдилар.

Чирчиқ шаҳрида бўлиб ўтган бокс мусобақаларида 3 нафар боксчимиз финал босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. Қўл тўпи спорт тури бўйича Самарқанд шаҳрида ўтказилган ўғил болалар мусобақасида ҳам андижонлик ёшлар юқори натижаларга эришишиб, финал ўйинларида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлдилар.

Айни кунларда ёш спортчиларимиз 16 нафар тажрибали мураббийлар назорати остида мусобақага жиддий ҳозирлик кўрмоқда. Тайёргарлик машғулотларини ўтказиш учун барча шарт-шароитлар яратиб берилган. Спортчиларнинг соғлиги шифокорлар томонидан доимий назорат қилиб борилмоқда. Бундан ташқари, вилоятимиз жамоаси учун махсус спорт формалари тайёрланди.

Наманганда бўлиб ўтадиган мусобақаларда спортнинг турли йўналишлари бўйича вилоятимизнинг 18 нафар тажрибали ҳакамлари ҳам иштирок этади.

Мухтасар қилиб айтганда, "Баркамол авлод - 2014" спорт ўйинлари республикамизда спортни ривожлантириш, ёш спортчиларнинг ўз имкониятларини намоён этиш, спортда эришилаётган ютуқлар кўлами ва салмоғини юксалтиришга, энг муҳими, ёш авлодни жисмонан соғлом ва баркамол вояга етишларида муҳим аҳамият касб этмоқда. Қолаверса, ушбу ўйинлар кўплаб ёш спорт юлдузларини кашф этмоқда, халқаро спорт майдонларида юртимиз шуҳратини кўтарадиган спорт юлдузларини тайёрлаб бермоқда.

Айни кунда Осиё, жаҳон чемпионатларининг ғолиб ва сов-риндорлари бўлган аксарият спортчиларимиз ўз вақтида "Баркамол авлод" спорт ўйинларида тобланган, маҳорат ва тажрибаларини оширганлар.

Ишонамизки, бугун ушбу мусобақаларда қатнашаётган андижонлик ёш спортчилар ҳам вилоятимизнинг ғолиблик борасидаги анъаналарини давом эттирадилар, ғолиб ва совриндорлар қаторидан ўрин оладилар, келгусида мамлакатимиз спортининг юлдузларига айланадилар.

Мусобақаларда вилоятимиз спортчиларига омад ва зафарлар ёр бўлишини тилаб қоламиз.

Равшанбек ЎСАРОВ,

вилоят ўрта махсус

касб-ҳунар таълими

бошқармасининг

спорт бўлими бош

мутахассиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди