Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№21, 22.05.2014

БАРКАМОЛ АВЛОДНИНГ МУРАББИЙИ БЎЛИШ ШАРАФ

Бугунги ёшларга ҳавасим келади. Чунки мамлакатимизда ёшларга улкан имкониятлар яратиб берилган. Пухта билим олиш дейсизми, спорт, санъат, қўйингки, қайси соҳани танламасин изланиш, ўз иқтидорини тўлақонли намоён этиш учун ёшларимизга барча шароитлар мавжуд.

Шу боис ҳам истиқлол йилларида спорт, санъат, илм-фан йўналишларида мамлакатимиз ёшлари жаҳон ёшлари билан тенглашиб, беллашиб, улардан асло кам эмасликларини кўрсатмоқдалар. Айниқса, ёшлар спортига кўрсатилаётган эътибор ҳар қандай кишининг ҳавасини келтиради.

Ёшларимизнинг спортда эришаётган ютуқлари кундан-кунга ортиб бораётганлиги ана шу эътибор ва ғамхўрликнинг самараси эканлигига асло шубҳа йўқ.

Мен 1989-2010 йиллар мобайнида Олтинкўл туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабида волейбол бўйича мураббий бўлиб фаолият юритганман. 2010 йилдан буён эса Андижон олимпия заҳиралари спорт коллежида Таваккал Ўтанов билан ҳамкорликда ёшларга волейболнинг ўзига хос жиҳатларини ўргатиб келмоқдамиз. Ўтган давр мобайнида коллежимизни тамомлаган ёшлар орасидан волейбол бўйича маҳоратли спортчилар, спорт усталари етишиб чиққанлигидан фахрланамиз.

Юртимизда ўтказилаётган "Баркамол авлод-2014" спорт мусобақалари эса ёш спортчилар учун чин маънода маҳорат мактаби вазифасини ўтамоқда. Яқин кунларда бўлиб ўтадиган ана шу мусобақанинг финал ўйинларида жамоамиз билан муносиб иштирок этиш учун астойдил тайёргарлик кўряпмиз. Мақсадимиз битта, у ҳам бўлса, мусобақаларда юқори натижани қўлга киритиш.

Фаридахон

ХАЙРУТДИНОВА,

Андижон олимпиа

заҳиралари коллежи мураббийи.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди