№22, 29.05.2014 ЭРТА ТУРМУШНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШГА БАҒИШЛАНДИ
Олтинкўл иқтисодиёт коллежида қизларни эрта турмушга чиқишлари ва унинг олдини олиш мавзусида тадбир бўлиб ўтди.
Унда туман ҳокими ўринбосари, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси М. Султонова, тиббиёт ходимлари ва профилактика инспекторлари, "Камолот", ЁИҲ туман бўлими вакиллари, маҳалла отинойилари, коллежнинг ўқувчи-қизлари ва уларнинг оналари иштирок этдилар.
Тадбирга ташриф буюрганлар эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари ҳақида кенг маълумотлар олдилар. Шунингдек, одам савдоси ва унинг олдини олиш мавзусида ҳам фикр-мулоҳазалар билдирилди. Савол-жавоб тарзида бўлиб ўтган ушбу тадбир якунида 50 нафар ўқувчи-қизларга туман ҳокимлиги ва туман хотин-қизлар қўмитаси томонидан спорт кийимлари ва эсдалик совғалари топширилди.
М. ИСАЖОНОВ.
|