№23, 05.06.2014 "ХАЙР БОҒЧА, САЛОМ МАКТАБ!"
Андижон шаҳридаги "Юлдузча" номли 26-мактабгача таълим муассасасида "Хайр боғча, салом мактаб" деб номланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда жажжи болажонлар она Ватан, истиқлол, табиат ҳақида шеър ва қўшиқлар ижро этдилар ҳамда мактабга тайёргарлик бўйича боғчада олган билимларини намойиш қилдилар. Якунда тадбирга ташриф буюрган ота-оналар муассаса раҳбариятига ва тарбиячиларига, барча ходимларига фарзандларига берган таълим-тарбиялари учун миннатдорчилик изҳор этдилар.
Ш. КЕЛДИЕВ.
|