Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№23, 05.06.2014

10 ИЮНЬ - ЗУЛФИЯ НОМИДАГИ ДАВЛАТ МУКОФОТИ ТАЪСИС ЭТИЛГАН КУН

ИСТЕЪДОД СОІИБАЛАРИ МУКОФОТИ

Бугун юртимизда ёшларга, ёшларнинг ўз истеъдод ва салоҳиятларини тўлақонли намоён этишлари учун кенг имкониятлар эшиги очиб берилмоқда. Ёш авлодга кўрсатилаётган ана шундай эътибор ва ғамхўрликни ҳар соҳада кўриш мумкин. Айниқса, ёш иқтидор соҳибаларини юзага чиқиши учун қилинаётган эзгу ишлар салмоғи жуда катта.

Бундан 15 йил муқаддам муҳтарам юртбошимиз Ислом Каримов ташаббуси билан ёш истеъдодли қизлар учун таъсис этилган Зулфия номидаги Давлат мукофоти юртимизда иқтидор соҳибаларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришнинг олий намунаси десак, асло муболаға бўлмайди. Фикримизнинг исботи сифатида дунёнинг бирор бир мамлакатида ёш, истеъдодли қизлар учун бу каби давлат мукофоти таъсис этилмаганлигини айтиш кифоя.

Ўтган давр ичида юртимизнинг турли ҳудудларида яшаб, камол топаётган кўплаб лобар қизларимиз маданият, санъат, фан, таълим ва адабиёт йўналишларидаги ютуқлари, ноёб истеъдоди учун ана шу юксак мукофот соҳибасига айландилар. Жумладан, вилоятимизда ҳам бугунги кунга қадар 15 нафар қизимиз кўксига ушбу мукофот нишонини қадаш бахтига мушарраф бўлди. Уларнинг 2 нафари фан, 3 нафари таълим, 4 нафари маданият, 4 нафари санъат, 2 нафари адабиёт йўналишларида мукофот соҳиби бўлганликлари барчамизни қувонтиради. Ана шундай истеъдод соҳибалари борлигидан фахрланамиз.

Бугун Зулфияхоним издошлари бўлган қизларимиз ўқишда, ишда, жамоат ишларида фаоллик кўрсатишмоқда, ўз тенгдошларига, касбдошларига намуна бўлмоқдалар.

Излаганга толе ёр, деб бежиз айтмайдилар. Юртимизда ана шундай истеъдодли қизлар бор экан, улардаги шижоат, ёруғ келажакка бўлган ишонч ва интилиш, асло сўнмайди

Нигорахон ЖАББОРОВА.

Улуғнор тумани ҳокими

ўринбосари, хотин-қизлар

қўмитаси раиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди