№23, 05.06.2014 МУТАХАССИС МИНБАРИ
МАҚСАДИМИЗ: ХИЗМАТЛАР КЎЛАМИ ВА СИФАТИНИ ЮКСАЛТИРИШ
Мамлакатимиз иқтисодиётининг бозор иқтисодиётига ўтиши жараёнида янги-янги хизмат турлари шаклланмоқда. Хусусан, хусусийлаштириш, кўчмас мулк бозори каби йўналишларда халқаро тажрибаларга асосланган тартибларнинг жорий этилиши соҳа ишини янада юқори даражага кўтариш, сифати ва самарадорлигини ошириш имконини бермоқда.
Шу ўринда "Andijon mulk markazi" масъулияти чекланган жамияти томонидан кейинги йилларда савдолар ташкил этиш тизимини такомиллаштириш, фаолиятга илғор тажрибаларни қўллаш, савдо қатнашчиларига кенг шароитларни яратиб бериш, ошкораликни таъминлаш борасида муайян ишлар амалга оширилмокда.
Ўтган давр мобайнида жамият соҳага оид қонунлар, фармон ва қарорлар ижросини таъминлаш, савдоларни ошкора ва юқори савияда ўтказиш, харидорларга кулайликлар яратиш борасида режа асосида белгиланган ишларни амалга ошириб келмоқда. Марказнинг махсус малака ва билимга эга бўлган мутахассислари томонидан савдога қатнашиш истагини билдираётган мижозларга зарур тавсия ва маслаҳатлар берилмоқда, аукцион савдоларида уларнинг қатнашиши учун қулай шароитлар яратиб берилмоқда.
Жамиятимиз қатор туман ва шаҳар ҳокимликлари, банклар билан уларнинг автотранспорт воситалари ва кўчмас мулк ҳисобланмайдиган мулклари сотувини ташкил килиш бўйича шартномалар тузган. Бундан ташқари, йирик корхоналар мулкларининг сотувини жамият орқали ташкил этиш бўйича ҳам ҳамкорлик ўрнатган.
Айни кунда жамиятимизга аукцион савдоларни талаб даражасида ташкил этиш учун замонавий техника ва бошқа жиҳозлар билан таъминланган савдо зали хизмат кўрсатади. Савдолар савдо қатнашчилари учун қулай кун ва вақтларга белгиланаётганлиги ҳам ишлар самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Савдоларда тақдим этилаётган мулкларга харидорларни кенгроқ жалб қилиш мақсадида кенг кўламли тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилмоқда, оммавий ахборот воситалари орқали мунтазам чиқишлар қилинмоқда.
Жисмоний ва юридик шахсларга маркетинг ва маслаҳат-консалтинг хизматлари кўрсатилаётганлиги, савдога қўйилган мулклар ҳақида мижозларга кенг маълумотлар, шунингдек, тегишли ҳужжатларни расмийлаштиришга амалий ёрдам берилаётганлиги натижасида жамиятимизга бўлган ишонч ва мижозларимиз сафи тобора ортиб бормоқда. Бундан ташқари, корхона ва ташкилотларга ҳамкорликни ўрнатиш ва мустаҳкамлаш юзасидан 100 дан ортиқ тижорат таклиф хатлари юборилди. Натижада кўплаб давлат идоралари, кичик ва хусусий бизнес субъектлари билан ҳамкорлик ўрнатилди. Жамиятнинг веб сайтига (WWW.RMM.UZ) доимий равишда савдога қўйилган мулкларга оид маълумотлар, уларнинг рўйхатига киритиб борилмоқда.
Ҳафтанинг ҳар шанба куни жамиятимизда "Ҳуқуқий саводхонлик куни" деб белгиланган. Шунга асосан, ана шу куни хуқуқий саводхонлик машғулотлари ўтказилиб, унда фаолиятимизга оид масалалар атрофлича муҳокама этилади, тегишли баённомалар расмийлаштирилади, бажарилган ишлар тўғрисидаги маълумотлар юқори ташкилотга тақдим этилади.
Мухтасар қилиб айтганда, ҳаётимизга тобора чуқурроқ кириб бораётган мулк савдолари соҳасида самарали фаолият кўрсатаётган жамиятимизнинг ҳар бир аъзоси ўз зимасидаги вазифани талаб даражасида адо этиб, мазкур йўналишдаги ишлар кўлами ва сифатини ошириш, пировордида, вилоятимиз иқтисодиётини юксалаштириш учун бор имкониятларни ишга солади.
Сарварбек КАРИМОВ,
"Andijon mulk markazi" МЧЖ директори.
|