№23, 05.06.2014 ИБРАТ
НОЛНИНГ ҚИЙМАТИ
Дарсга қўнғироқ чалинди. Синф хонаси ўқувчиларнинг шовқинидан ларзага келаркан, эшик олдида талабчан ва қаттиққўл иқтисод фани ўқитувчиси кўринди. Синф бир зумда сукунатга чўкди. Ўқитувчи болаларга қатъий нигоҳларини қадаб, ёзув тахтасига катта 1 рақамини ёзди ва деди:
- Қаранглар, бу - инсонийлик. Инсонийлик биз учун ҳаётдаги энг қимматбаҳо неъмат, - кейин 1 нинг ёнига 0 рақамини ёзди, бу - муваффақият. Инсонийлик муваффақият билан бирга бўлса, 1 ни 10 га айлантиради, - деди устоз ва ёзув тахтасидаги рақамлар ёнига яна бир 0 ни қўшди:
- Бу эса тажриба. 10 бўлсангиз, 100 га айланасиз. Нолларни истаганча қўшинг: малака қобилият, интизом, муҳаббат ва ҳоказо. Қўшилиб бораётган ҳар бир ноль инсонийликни 10 баробар кучли қилади.
Сўнгра ўқитувчи қатор бошидаги 1 рақамини ўчириб ташлади. Ёзув тахтасида бир талай ноллар қолди. Устоз сукунатга мазмун берди:
- Инсонийлик бўлмаса, бошқаси бекор! Ҳеч қандай натижага эриша олмайсиз.
Устознинг ҳикматга бой бу масаласи синфдаги ўқувчиларни мулоҳазага чорлади.
Н.ҲАБИБУЛЛАЕВ.
|