Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№23, 05.06.2014

(СОЧМА)

НОДОН

И. С. ТУРГЕНЕВ, рус ёзувчиси

Дунёда бир нодон бўлган экан. Шу нодон узоқ вақт давру даврон сурибди, бироқ у тез орада одамлар ҳамма ерда уни калтафаҳм, пайтавақулоқ деб аташларини билиб қолибди.

Бундан нодон қаттиқ изтиробга тушибди ва бу кўнгилсиз гапларга чек қўйишга бел боғлабди.

Хўп ўйлабди, ниҳоят, унинг қовоқ калласига бир фикр келибди... нодон ўйламай-нетмай шу фикрини амалга оширмоқчи бўлибди:

Кўчада кетаётса, олдидан бир таниши чиқиб қолибди ва машҳур бир рассомни мақтаб гапирибди.

Шунда нодон шартта унинг гапини бўлибди:

- Э, қўйинг-э! У рассом аллақачон оёқдан қолган... шуниям билмайсизми? Сиздан кутмагандим буни... Эссиз, ҳаётдан орқада қолиб кетибсиз.

Нодоннинг таниши бу гапни эшитиб, ваҳимага тушибди ва дарҳол унинг гапини маъқуллабди.

Бошқа таниши унга бир ёзувчини мақтабди:

- Биласизми, қойилмақом китоб ёзибди, ўқиб чиқдим, антиқа!

Бу гапдан нодоннинг фиғони фалакка чиқиб кетибди:

- Суф, сизга-е! Уялмайсизми шундай дегани? Ўша сиз мақтаган китоб уч пулга қиммат, ундан аллақачон ҳамма юз ўгирган. Ҳали хабарингиз йўқми? Жуда орқада қолган одам экансиз.

Бу гапдан нодоннинг таниши қўрқиб кетиб, унинг гапига қўшилибди.

Нодон терисига сиғмай кетаётса, учинчи танишини кўриб қолибди. Таниши унга бир дўстини мақтабди:

- Фалончи баҳоси йўқ одам-да! Бунақа олийжаноб одам дунёга бир келади.

- Оғзингизга қараб гапиринг! - дебди нодон унинг оғзига уриб. - Ўша сиз кўкларга кўтариб мақтаётган одам учига чиққан муттаҳам! Бугун қариндош-уруғини кафангадо қилди. Ким билмайди буни? Сиз орқада қолиб кетибсиз!

Бу таниш ҳам қўрқиб кетибди-ю, нодоннинг гапига қўшилиб, дўстидан тонибди. Хуллас, шу-шу нимани ва кимни мақташмасин, ҳаммасини қоралаб ёмонга чиқараверибди:

- Сиз ҳали фозил одамлар борлигига ишонасизми? - деркан. Ниҳоят, танишлари нодон тўғрисида:

- Заҳар! Запти тез! Лекин калласи жойида! - деб гапира бошлашибди.

Баъзилар:

- Тили-чи, тили, тилини айтмайсизми?! Балои азимда ўзиям! - деб қўшимча қилибди.

Иш шу даражага бориб етибдики, бир газетанинг ношири нодонга танқид бўлимини бошқаришни таклиф этибди.

Энди унинг куни туғибди. Каттани катта, кичикни кичик демай - ҳаммани баробар танқид қила бошлабди.

Бир вақтлар фозилларга қарши айюҳаннос солган нодон эндиликда фозил бўлиб қолди, ёш-яланг ундан ҳайиқади, унинг олдида қўл қовуштириб туради.

Хўш, шўрлик ёшлар нима ҳам қилсин? Гапнинг пўсткалласини айтганда, бунчалик иззат-ҳурмат қилмасликлари керак эди... бироқ шундай қилмай кўришсин-чи, қолоққа чиқиб қолишади!

Нодоннинг жойи қўрқоқлар орасида.

Русчадан Мирзиёд

МИРЗОИДОВ таржимаси


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди