Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№25, 19.06.2014

ИЛМИЙ-АМАЛИЙ АНЖУМАН

Вилоятимизда "Соғлом бола йили" муносабати билан "Тиббиёт профилактикаси: бугун ва эртага" мавзусида республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Андижон давлат тиббиёт институти ҳамкорлигида ўтказилган мазкур анжуманда республика Соғликни сақлаш вазирлиги мутасаддилари, юртимиздаги тиббиёт олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари, хорижлик олимлар, талаба ёшлар иштирок этдилар.

Анжуман доирасида юртимиз ва хорижлик мутахассислар томонидан тиббиёт профилактикасига оид маърузалар ўқилди. Шунингдек, турли касалликлар келиб чиқишининг олдини олиш, даволаш самарадорлигини ошириш хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Соҳа мутахассислари артериал гипертония, жигарнинг сурункали хасталиклари, гепотология, остеортроз ва бошқа бир қатор касалликлар терапияси, янги тиббий технологияларни, илғор даволаш усулларини амалиётга татбиқ этиш бўйича ўзаро фикр алмашдилар.

Иштирокчилар томонидан мавзу доирасидаги илмий маърузалар, касалликларнинг олдини олиш, эрта аниқлаш ва самарали даволаш юзасидан таклиф, тавсия ва фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Ф. ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди