Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№25, 19.06.2014

ФИКР

КИТОБ – ЭЗГУЛИККА ЧОРЛАЙДИ

Китоб - биз ёшларнинг тарбиясида муҳим омиллардан бири ҳисобланади. У бизнинг онг ва тафаккуримизни бойитишга, урф-одатларимизни эъзозлашга, яқинларимизга янада меҳр-оқибатли бўлишга, она табиатни, Ватанни севишга ўргатади. Айниқса, яхши ва ёмонни, оқ ва қорани ажрата олишимизга ёрдам беради.

Интернетдан истаганча маълумотга эга бўлиш мумкин бўлса-да, биз ёшлар учун китобнинг аҳамияти катта. Тенгдошларим билан мулоқот жараёнида ким китоб билан, ким интернет билан вақтини ўтказаётганини тез пайқаб оламан. Китоб ўқиган ўртоғимнинг одоб-ахлоқи, кийиниш маданияти, ўзини тутиши ўзбек ёшларига хос бўлиб, урф-одатларимизни жуда қадрлайди. Вақтини кўпроқ интернетда ўтказадиган тенгдошим эса, китоб ўқиган ўртоғимдан деярли фарқ қилади. У билимли ва ақлли бўлгани билан кийиниши, сўзлашиши, ўзини тутиши бироз ғарб ёшларига тақлид қилаётганини сездириб қўяди.

Китоб ўқиш бизни фақат яхшиликка етаклайди. У ҳамиша бизга сирдош, маслакдош бўлиб йўлимизни, қалбимизни нурга тўлдиради.

Азиз тенгдошлар! Китоб мутолаа қилиб, билимингизни ошириб боришингизни истардим. Чунки китоб бизларни нафақат эзгуликка чорлайди, балки юксак марраларни эгаллашимизга, энг муҳими, чин инсон бўлишимизга ёрдам беради.

Хосият ЗИЯЙЕВА,

АДТИ қошидаги академик

лицей ўқувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди