№26, 26.06.2014 "ЁЗ ЎТМОҚДА СОЗ"
Олтинкўл туманидаги 20-сонли ДИМИда ташкил этилган "Камалак" ёзги болалар дам олиш масканида 100 нафар ўқувчи мароқли дам олмоқда. Болаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида "Ёз ўтмоқда соз" шиори остида турли манавий-маърифий тадбирлар, спорт мусобақалари, сайёҳатлар ташкил этилмоқда. Жумладан, "Ёш мусаввирлар", "Бахру-байт" танловлари ҳамда шахмат-шашка мусобақалари уюштирилиб, фаол қатнашган ўқувчилар ва ғолибларга "Камолот" ЁИҲ туман бўлими томонидан эсдалик совғалари тақдим этилди.
- Ўқувчиларни маданий ҳордиқ чиқаришлари учун "Олтин соҳил" истироҳат боғига саёҳат уюштирдик, - дейди Ўзбекистон халқ таълими аълочиси, мактаб директори Шерзодбек Исабоев. - Болаларнинг юзидаги мамнуниятни кўриб, биз ҳам хурсанд бўлдик.
Ш. КЕЛДИЕВ.
|