Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№26, 26.06.2014

27 ИЮНЬ - МАТБУОТ ВА ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ХОДИМЛАРИ КУНИ

" ЮРАКДАН ЧИҚМАГАН СЎЗ ЮРАККА ЕТИБ БОРМАЙДИ"

-Журналистлар орасида "газетанинг нони" деган ибора юради. Жуда эътиборли гап. Ҳар гал шу ҳақда ўйласам, бутун бошли журналистика кўз олдимга келади, - дейди Балиқчи тумани ҳокимлиги муассислигидаги "Ғалаба" газетаси муҳаррири Шаҳзода Каримова.

- Одамлар журналистга ишонч билдириб, газетанинг бир йиллик обунаси учун олдиндан пул тўлаб қўяди, - дейди Шаҳзода. - Бу биз айтмаган, ёзмаган, ҳатто биз нима эканлигини ўйламаган мавзулардаги мақолаларнинг харидори бор, дегани. Бу бизга бўлган катта ишонч ифодасидир. Зиммамизда ана шундай ишонч турганини ҳис қилиб яшаш - улкан масъулиятдир.

Матбуотда сўзамоллик қилиш билангина ишончни оқлаб бўлмайди. Газетхонларга қувват бўладиган, мадор ва нажот берадиган, маънавиятига озуқа бўладиган малҳам сўз керак. Буни ижодкор сифатида Шаҳзода яхши билади. Муҳаррир сифатида газетада чоп этилаётган ҳар бир мақоланинг ўқимишли ва мазмунли чиқиши учун изланиб, меҳнат қилади. "Юракдан чиқмаган сўз юракка етиб бормайди", деган шиор асосида иш юритишни ўзига қоида қилиб олган ва фаолиятида ана шунга қатъий амал қилади. Шу боис ҳам Шаҳзода Каримова томонидан ёзилаётган, туман газетасида ёритилаётган аксарият мақолалар бугунги кун муамммоларини дадил кўтариб чиқмоқда, уларга аниқ муносабат билдирилмоқда, ўқувчиларни мунозарага чорламоқда.

Ш. Каримова эришаётган ютуқлар алоҳида эътирофга муносиб. Хусусан, у 2009 йилда "Йилнинг энг фаол журналисти" танлови республика босқичида рағбатлантирувчи мукофот олганлиги ҳамда 2013 йили "Ғалаба" газетаси таҳририяти "Энг улуғ, энг азиз" кўрик-танловининг вилоят босқичида 2-ўринга сазовор бўлганлиги фикримизнинг исботидир.

- Эришилаётган ютуқлар газетамиз жамоаси меҳнати самарасидир, - дейди Ш. Каримова. - Бу каби мукофот ва рағбатлар албатта, ижодкор аҳлини қувонтиради, қолаверса, ўз вазифасига бўлган масъулиятни оширади. Масъулият бор жойда эса, албатта, ишлар кўнгилдагидек бўлади. Ишончим комилки, журналистлар ҳеч қачон зиммасидаги масъулиятни, одамлар томонидан билдирилган ишончни унутмайди. Фурсатдан фойдаланиб, барча ижодкор ҳамкасбларни, бутун қалам аҳлини байрам билан қутлайман.

З. АБДУЛЛАЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди