Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№26, 26.06.2014

ЖУРНАЛИСТИКА - МАШАҚҚАТЛИ КАСБ

Ёшлигимдан адабиётга, меҳр қўйдим. Бу иштиёқ мактаб ҳаётидан сўнг мени Тошкент давлат университетининг ўзбек филологияси факультетига ўқишга етаклади. Университетни тугатгач, иккиланмай ўзим орзу қилган матбуот соҳасида, аниқроғи, ўзим туғилиб ўсган она қишлоғимдаги туман газетаси "Қўрғонтепа ҳақиқати"да иш бошладим.

Устозларим Ҳуррият Жалилова, Икромжон Буваназаровлардан ўрганганларимни мустаҳкамладим. Аста-секин матбуотда ўз ўрнимни топиб бордим десам, муболаға бўлмайди. Ҳозирда ушбу газетада бўлим мудири вазифасида фаолият юритмоқдаман.

Ёзганларим ўқувчилар эътиборини қозонаётганидан хурсандман. Эрта турмушнинг, жиноятчиликнинг олдини олиш тўғрисидаги ҳамда долзарб мавзудаги "Чегарани бузиш- жиноят", "Ҳазонга айланган ёшлик", "Балои нафсини ўйлаб ","Кўнглида гўзаллик бор" каби мақолаларим билан вилоятда ўтказилган "Қадри баланд бўлсин ўзбек аёлин"танловида қатнашиб, фахрли ўринни олдим.

Журналистика машаққатли ва шарафли касб. Ўрганганларим менга ҳар қадамда асқотади. Бугун ўзим ҳам ёшларга устозман. Таҳририятга умид билан кириб келган, адабиётга ихлоси баланд йигит-қизларнинг машқларини ўқиб, уларга қўлимдан келганча ёрдам бераман.

27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан барча ҳамкасбларимизни чин дилдан қутлайман. Қаламлари ва сўзи ҳамиша ўткир бўлсин!

Нафиса МУСАЕВА "Қўрғонтепа ҳақиқати" газетаси бўлим мудири.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди