Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№26, 26.06.2014

МИКРАФОН ОЛДИДА ХАЛИ ҲАМ ҲАЯЖОНЛАНАМАН

Кечагина ойнага қараб диктор бўламан, деб ҳавас-ла юргандим. Севара Турсунова, Дилором Умарова сингари устоз сухандонларнинг чиқишлари ва гапиришларига тақлид қилиб, қўлимдан микрафонни туширмасдим. Мана йиллар ўтиб, мақсадимга эришдим. Шу билан бирга инглиз ва рус тилларини пухта ўрганганим бугунги фаолиятимда ниҳоятда асқотмоқда.

Ўзбекистон Жаҳон тиллари университети халқаро журналистика факультетини 2003 йилда тугаллаб, фаолиятимни ўқитувчиликдан бошладим. 2012 йилдан буён эса вилоят телерадиокомпаниясида ишлаб келмоқдаман. "Мерос", "Қувноқ инглиз тили", "Сеҳрли майдонча" кўрсатувларида муаллифлик, муҳаррирлик ва бошловчилик қилмоқдаман.

Ўқиш давомида Қобилбек Каримбеков, Бойбўта Дўстқораев, Назира Тоштемирова, Анвар Мелибоевлардан журналистик маҳоратларни эгаллаган бўлсам, телевидение соҳасида Феруза Сиддиқова, Одилжон Мамадаев сингари устозлардан касб сирларини ўргандим.

Ушбу байрам кунида барча ОАВ заҳматкашларини, умуман, халқимиз маънавиятини юксалтириш йўлида хизмат қилаётган барча ижодкорларни чин дилдан касб байрамлари билан қутлайман.

Байрамингиз қутлуғ бўлсин, азиз ҳамкасблар!

Муножотхон КАМОЛОВА, вилоят телерадиокомпанияси муҳаррири.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди